Kapital.kz портали МДҲ давлатлараро статистик қўмитасига таяниб МДҲ шаҳарларидаги ойлик иш ҳақи миқдорлари рейтингини тузиб чиқди. Унга кўра, Россия пойтахти Москва шаҳри биринчи ўринни қўлга киритди. Маълумотларга кўра, москваликлар ўтган 2011 йилда ўртача 43 минг. 272 рубль (Ўз.МБ курси бўйича 1 рубль – 58,68 сўм) маош олишган. Иккинчи ўринда Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри бормоқда. Остоналиклар ўтган йили ойига ўртача 26 минг. 424 рубл ишлаб топишган. Учинчи ўринда эса 19 минг 49 рубл ойлик билан Озарбойжон пойтахти Боку қайд этилган.
Ўтган бир йилда ойлик иш ҳақининг ўсиш суръати Қирғизистонда 31,3%, Тожикистонда 18,7%, Қозоғистонда 13,9% ни ташкил этган.
Ҳисоботга МДҲга аъзо 11 давлатдан 9таси киритилган. Ўзбекистон ва Туркманистон ойлик иш ҳақлари борасидаги расмий маълумотни тақдим этмаган.
Манба: darakchi gazetasi