Главная » 2014»Апрель»3 » Матёқуб МАТЧОНОВ: "Бизнинг театрни ҳам таъмирлаб қолишар..."
17:13
Матёқуб МАТЧОНОВ: "Бизнинг театрни ҳам таъмирлаб қолишар..."
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов билан суҳбат қилиш мақсадида қўнғироқ қилганимизда “анчайин “аччиқ” гапларим бор, барини ёза олармикинсиз...” деб қолди. Унинг бу фикри бизни қизиқтириб қўйди. Ва актёр фаолият юритадиган Ўзбек Давлат драма театрига йўл олдик... Актёр билан театр ва кино ҳақида муросасиз, аччиқ ҳақиқатлар тўла суҳбат қурдик. - Мухлислар “Театрга қандай борсак бўлади, йўлни тўсиб қўйишибди-ку?” дейишади. Кейин узундан-узоқ қилиб, охирида “Циркнинг орқасида жойлашган”, деб тушунтирамиз. (Хўрсиниб) Мўлжални қаранг... Бизнинг ҳам театрни таъмирлашни мавриди бўлмаяпти, шекилли... Бу борада ҳар йили тегишли идораларга хат ёзамиз. Негадир соҳадаги раҳбарларнинг биз томонга йўли тушмаяпти, чамамда... "Даракчи" газетасининг 10 апрел куни чоп этиладиган 11-сонида халқ ардоғидаги санъаткор Матёқуб Матчонов билан бўлган очиқ-ойдин суҳбатни тўлиқ талқинини ўқишингиз мумкин. Ўтказиб юборманг!