Бир неча ойдан бери телеэкран орқали намойиш этилаётган “Сенга ошиқман” сериали қисқа муддат ичида халқимизнинг қизиқишига сабаб бўлди. Айниқса ундаги саундтрек кўпчиликнинг юрагига кириб борганини ҳам инкор қила олмаймиз. Айни дамда мазкур қўшиқ мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан ёш ва истедодли хонанда Шероз ижросида ўзбек тилида куйланди. Бу эса сериал мухлислари учун кутилмаган совға бўлса ажаб эмас. “Сенга ошиқман” композициясининг ўзбек тилидаги турига Ботир Алиев томонидан мусиқий сайқал берилган.
Мазкур тарона бугуни Ўзбегим таронаси радиоси орқали тингловчилар эътиборига ҳавола этилди. Билдирилган илиқ фикрлар ижодкорнинг ўзгача куч – ғайрат билан ижод қилишига турки бўлади деб ўйлаймиз. Шероз ижросидаги ушбу мусиқий асар ҳинд тилида куйлангани каби халқимиз қалбидан жой эгаллайди деб умид қиламиз.