Сиз Арасту асос солган мантиқ билимини қай
даражада биласиз? Ушбу саволларга 5 дақиқа ичида қандай жавоб
беришингизга қараб, буни аниқлаш мумкин. 1. Австралияда 7 ноябрь куни борми? 2. Қўлингиз 10 та бармоқлардан иборат. 10 та қўлда неча бармоқ бор? 3. Сиз Тошкентдан Москвага учаётган самолётнинг учувчисисиз. Учувчининг ёши нечада? 4. Одатда йил ойлари 30 ёки 31 кундан иборат. Қайси ойда 28-нчи кун бор? 5. Сиз қоронғу хонага кираяпсиз. У ерда газ ва бензин билан ёнадиган иккита чироқ бор. Дастлаб, нимани ёқасиз? 6. Шифокор ҳар ярим соатда қабул қилиш учун 3 та муолажа турини ёзиб берган. Барча муолажа турларини қай вақтда олиб бўласиз? 7. 1 дан 100 гача бўлган рақамлар ичида нечта 6 рақами бор? НАТИЖАЛАРНИ ТЕКШИРИБ КЎРИНГ. 1.
Ҳа. 2. 50 та бармоқ бор. 3. Учувчининг ёши сизники билан тенг. 4. Барча
ойларда бор. 5. Биринчи гугурт ёқилади. 6. Бир соат вақт кетади. 7. 11
та 6 рақами бор. АГАР СИЗ... Хато 2 тадан кўп бўлмаса: Сиз мантиқан яхши ўйлай биласиз. 3
дан 5 тагача хато қилган бўлсангиз: Сизнинг билимингиз яхши, лекин
баъзида хато қиласиз. Лекин ўша хатони тезликда тузата ҳам оласиз. Энг
асосийси, бундай мантиқли саволларга жавоб бераётганда шошилмаслик
лозим. 6 тадан кўп хато бўлса: сиз ўз устингизда ишлашингиз керак.
|