Англия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ҳамда "Челси" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Қизиқарли кечган баҳсда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, "шаҳарликлар"нинг ғалабаси билан якунланди.
Марказий ўйин мақоми остида ўтган ўйинда асосан устунлик майдон эгалари томонида бўлди. Аммо, "Челси"нинг қарши ҳужумлари хавфли тус олиб турди. 51-дақиқада Фрэнк Лэмпард пенальтидан гол ура олмади. Кейин эса, сен урмасанг, сенга уришади, қабилида "Сити" голларни уришни бошлади.
Аввалига Яҳё Туре 63-дақиқада ҳимоячиларни алдаб ўтиб, ҳисобни очади. 85-дақиқада Карлос Тевес бўлса, иккинчи голни узоқдан тепиб, ажойиб тарзда киритишга муваффақ бўлди.
Қўшиб берилган дақиқаларда ҳам "Челси" деярли ҳеч нарса қила олмади.
Мазкур ғалабадан сўнг, "Манчестер Сити"нинг йиққан очколари сони 56тага етди.
Англия чемпионати, 27-тур Манчестер Сити – Челси — 2:0 Голлар: 1:0 – 63 Яҳё Туре, 2:0 – 85 Тевес. "Манчестер Сити": Жо Харт, Сабалета, Туре, Настасич, Клиши, Яҳё Туре, Хави Гарсия, Сильва, Родуэлл (Тевес, 54), Милнер, Агуэро. "Челси": Чех, Иванович, Давид Луиз, Кэйхилл, Э. Коул, Оби Микел (Торрес, 81), Лэмпард (Мозес, 68), Э. Азар (Оскар, 69), Рамирес, Мата, Д.Ба. Огоҳлантиришлар: Родуэлл (29), Рамирес (37), Туре (40), Сабалета (43).
|