Англия чемпионатиннг 16-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ҳамда "Манчестер Юнайтед" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Қизиқарли кечган баҳсда 2:3 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Аввалига Уэйн Руни 16-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан 13 дақиқа ўтиб эса, Руни яна "МЮ"нинг иккинчи голини киритди.
Кейин гол уриш навбати "Сити"га етди. Яҳё Туре ва Сабалеталар биттадан гол киритишга эришдилар. Ўйинга қўшиб берилган вақтларда Робин ван Перси "МЮ"нинг учинчи голини стандарт вазиятдан ажойиб тарзда киритди.
Ушбу ғалаба "МЮ"га яккапешқадамликни тақдим этди.
Англия чемпионати, 16-тур
"Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" — 2:3
Голы: 0:1 – 16 Руни, 0:2 – 29 Руни, 1:2 – 60 Яҳё Туре, 2:2 – 86 Сабалета, 2:3 – 90+2 ван Перси.
"Манчестер Сити": Жо Харт, Сабалета, Компани (Туре, 21), Настасич, Клиши, Яя Туре (Джеко, 84), Бэрри, Сильва, Балотелли (Тевес, 52), Насри, Агуэро.
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Рафаэл, Рио Фердинанд, Дж. Эванс (Смоллинг, 49), Эвра, Клеверли, Кэррик, Валенсия (Джонс, 84), Руни, Эшли Янг, ван Перси.
Огоҳлантиришлар: Насри (54), Рио Фердинанд (62), Руни (73), Яя Туре (75).