Главная » 2014»Март»20 » Mail.ru’да Ўзбекистон Президенти исми шарифи Қозоғистонники билан адаштирилди
23:09
Mail.ru’да Ўзбекистон Президенти исми шарифи Қозоғистонники билан адаштирилди
Mail.ru электрон почта хизматининг бош сахифасида эълон қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат аҳлини Наврўз айёми билан қутлади” сарлавҳали янгилигида сиёсий хатога йўл қўйилди.
Ушбу мақоланинг кириш қисмига “Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон аҳолисига тинчлик ҳотиржамлик ва эзгулик тилади”, дея ёзилган. Яъни у ерда мамлакатимиз раҳбари исми шарифи ўрнига Қозоғистон президентининг номи ёзилди.
Бироқ мақоланинг ичида бундай кириш гапнинг ўзи йўқ. Янгиликда Президентнинг Миллий боғда бўлиб ўтган Наврўз айёмига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи ҳақида хабар берилган.