Лос-Анжелес таълим кенгаши бир овоздан қарийб 45 000 та iPad планшетнигини шаҳар мактаблари учун ҳарид қилишга қарор қилди. Планшетник ва улар учун дастурий таъминот шаҳар мактаб округига 30 миллион долларга тушади. Кенгаш бир овоздан маслаҳатлашиб Apple ускунасини танлашди, сабаби уни сифатли маҳсулотлар орасида энг арзони деб топишди. Бундан ташқари ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида ўтказилган тест натижалари ҳам ҳудди ушбу ускунанинг афзаллигини кўрсатди. Шартнома учун Microsoft ҳам ўзининг Surface планшетини тақдим этди. Компания вакиллари бу ишда айнан уларнинг ускуналаридан фойдаланишга кўндириш учун анча вақт уринишди. Microsoft таъкидланишича, кўпгина компаниялар Windows ва Office компьютерларини афзал кўришади, шу сабабли ўқувчилар айнан шу дастурий таъминот билан ишлашларига тўғри келади. Ҳар бир ускуна учун Apple 678 доллардан олади. Бу базавий конфинурацияли планшетларнинг нархидан сезиларли даражада кўпдир (500 долларов). Нархдаги тафовут сабаби шундаки, мактаб ўқувчилари учун iPad га таълим олишга қаратилган дастурий таъминот ўрнатилади.