Хонанда Лола Йўлдошева барча қўшиқларини севиб тинглаш билан бирга уларни ёд олишга улгурган мухлисларига совға тайёрлади. Лоланинг янги концерт дастури тасвири туширилган DVD дискда барча қўшиқларининг шеъри ва мусиқаси мавжуд. Бундан ташқари, мазкур дискда хонанданинг мухлисларга аталган сирли совғаси ҳам бор. Ҳафта давомида Лола пойтахтнинг турли масканлари ҳамда тоғ ёнбағирларида янги "Қайтмайди” номли қўшиғига клип суратга олиш ишлари билан банд бўлди. Клипни таниқли клипмейкер Ёдгор Носиров ҳамда Муҳаммадали Искандаровлар ҳамкорликда суратга олишди. Яна бир маълумот: шу кунларда хонандага иккита янги фильмда суратга тушиш юзасидан таклифлар бўлган. Аммо Лола уларнинг қай бирига розилик беришни билмай турибди. Лола Йўлдошева қўшиқчилик билан бирган кино сохасида ҳам муваффақиятли фаолият олиб бораётган ижодкорлардан бири саналади. Кинотанқидчи ва мухлисларнинг фикрига кўра, унинг яратган образлари самимийлиги ва миллийлиги билан ажралиб туради. Айниқса, "Жодугар" ва "Ёндиради-куйдиради" картиналарида ижро этган роллари Лолани мухлислар билан янада яқинлаштирга хизмат қилди.