13 июль куни Тошкентдаги “Локомотив” истироҳат боғидаги аттракционларнинг бири баландликда тўхтаб қолди. Бу ҳақда Facebook’даги “Потребитель.уз” гуруҳи аъзоларидан бири маълум қилди.
“Локомотив паркида одамлар аттракционда қолиб кетишди, 30 дақиқада уларни пастга туширишди”,-дейилади хабарда.
Носозликка нима сабаб бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.
Ҳозирча “Локомотив” истироҳат боғи маъмурияти фейсбукдаги расмий саҳифасида ушбу воқеа юзасидан ҳеч қандай изоҳ қолдирмади.