21 март куни пойтахтимизда Lokomotiv мўъжизалар боғининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Боғнинг Фейсбукдаги расмий саҳифасида эълон қилинишича, боғга илк кундан 50 мингдан ортиқ киши ташриф буюрган. Байрам муносабати билан шу куни боғ аттракционлари бепул хизмат кўрсатди.
Бир йил давомида қурилган янги боғда 32 та аттракцион мавжуд. Ташриф буюрувчиларнинг қулайлиги учун махсус пластик карточкалар ишлаб чиқилган бўлиб, унга исталган суммани ташлаб, барча аттракционларда чексиз вақт ўтказиш мумкин бўлади.
Байрам куни ана шундай қиймати 50 минг сўмлик карточкаларнинг бири ўйналди.
Ҳокимиятнинг қарори билан Наврўз айёми куни боғ одатдагидан кўра вақтлироқ соат 18:00 да ёпилди, бироқ одатий кунларда боғ соат 10:00 дан 23:00 гача ишлайди.
|