Главная » 2012»Июнь»8 » Ливан — Ўзбекистон 1:1. Бразилия анча узоқлашди
20:17
Ливан — Ўзбекистон 1:1. Бразилия анча узоқлашди
Ливан пойтахти Байрут шаҳрида Ливан терма жамоаси ҳамда Ўзбекистон термалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати саралаш баҳсининг 4-босқичидан ўрин олган 2-тур учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда терма жамоамиз 1:1 ҳисобидаги дурангга эришди.
Иккала терма жамоа ҳам ўйин бошиданоқ олдинга ўта ташланишди. Иккала жамоага ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Терма жамоамизнинг илк ҳужумиёқ хавли тус олди ва бурчак тўпи билан якунига етди. Аммо вакилларимиз стандарт вазиятдан унумли фойдалана олишмади. Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари секин аста ташаббусни ўз қўлларига олиб, бирин-кетин вазиятлар ярата бошлашди. Аммо улардан унумли фойдаланиш бугунги ўйинда жуда ҳам оқсади. Ливан дарвозаси олдида юзага келтирилаётган хавфли ҳужумлар фақатгина 11 дақиқага келиб ўз самарасини берди. Санжар Турсуновнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпига ўз вақтида етиб келган Жасур Ҳасанов чап оёғида ажойиб зарба бериб ҳисобни очди. Шундан сўнг гўёки терма жамоамиз кетма-кет голлар киритиб, бугун йирик ҳисобни таъминлайдигандек туюлди. Аммо...
Ливан ҳам тез орада ўзига келиб, қарши ҳужумларда бизни қўрқита бошлади. 32-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев керакмас бўлган вазиятда жарима майдонимиз атрофида рақибни чалиб йиқитди. Тўхтахўжаев сариқ карточка ишлаб олгани етмагандек, дарвозамизга гол ҳам "келтирди”. Али Ал Саади жарима зарбасидан ерлатиб зарба бериб, Нестеровни доғда қолдирди. Бу вазиятда "жонли девор”да турган Гейнрих "жонсиз” ўйин кўрсатиб, тўп тепилган вазиятда сакраб қолганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур.
Голдан сўнг ливан анча жонланди. Улар қарши ҳужумда бизни жазолаш мумкинлигини тушуниб етишди. Термамиз вакиллари эса жуда кўп хавфли ҳужумлар юзага келтиришганига қарамай, сўнгги вазиятларда жуда бўш ҳаракат қилиб, рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддасидан чиқа олишмади. Бир вазиятда эса Гейнрих тўпни қўли билан дарвозага киритиб, ҳакамдан сариқ карточка ишлаб олганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. Биринчи бўлим дуранг ҳисобда якунига етди.
Иккинчи бўлимда ҳам терма жамоамиз вакиллари позицион ҳужум уюштириш орқали бир нечта хавли вазиятларни яратишди. Аммо ушбу хавфли вазиятларни голга айлантира оладиган футболчи етишмади термамизга. Ҳакам ҳам кўп вазиятларда нотўғри қарорлари туфайли футболчиларимизни асабийлашишга мажбур қилди. Айниқса, ён ҳакамлар. Худди бутун дунё бизга қарши тил бириктириб олгандек.
Иккинчи бўлимнинг ўрталарига келиб, уюштирилаётган ҳужумларимизда пала-партишлик юзага кела бошлади. Гейнрих аксарият ҳолларда ҳужумларни кўкка совурувчи вазифасини бажариб берди. Бундан битта хулосага келиш мумкин. Жанубий Кореядаги захира ўриндиғи БАА чемпионатидаги онда-сонда ўйинлардан анча кучли ва фойдали экан.Унинг ўрнига майдонга тушган Бақоев ҳам бирон ишни эплагани йўқ. Вақт ўтган сари термамиз шошила бошлади. Ва табиийки хато кетидан хато юзага келди. Ўйин дуранг натижа билан якунига етди.
Хуллас... Бразилия биздан анча узоқлашди.
ЖЧ саралаш босқичи, 4-босқич. Ливан – Ўзбекистон 1:1 Гол: Ж. Ҳасанов (11) – А. Саади (32) Ливан ТЖ: Зиёд Ал Самад, Али Ал Саади, Юсуф Муҳаммад, Ҳасан Маатук, Аббос Атви, Аҳмад Зрейк, Ҳуссайн Дақиқ, Хайтам Фаур, Билол Шайх Ал Нажжарни, Ҳасан Ал Муҳаммад, Волид Исмоил. Ўзбекистон ТЖ: Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко, Одил Аҳмедов, Темур Кападзе, Санжар Турсунов, Жасур Ҳасанов (каттаси), Сервер Жепаров, Александр Гейнрих. Ҳакамлар: Абдуллоҳ Ал Ҳилоли, Холид Ал Ҳинои, Саиф Ал Гафри, Иброҳим Ал Ҳусни.
качон бирор уйинни эплашганди, уни устига хар куни тренер узгуради. ким хохласа буб кетвуради. 20 йилдан бери узбек футболидан хабарим бор 10% га хам ривожлангани йук. бизани махалла сборниси хам 10:0 га ютади .
uyinni 2 chi taymini kurdim netda bor ekan judayam bush uynaganku xech qanaqa faollek bumagan uzb uyinchilarida melley terma jamoani eng yaxshi uyinchilariyam xech narsa qilolmabdi jasur xasanovni uyini umuman oldingiday emas odil axmedov uzini kursata olmadi nesterov utkazib yuborgan golga qaysidir manoda genrexni aybdir qilsak buladi
futbol4ilarmzi qulog'iga yaxwilap quyish keregidi biza livan terma jamoasi bilan öynavotti yutse jahon 4empiyanatiga 4iqamiz dip abramov yöqligiga özimizi klublar kubokiga öynavoti dip öylawgan..
TRENER UZGARMAGANDA BALKI YUTARDEK CHUNKI ABRAMOVNI UZGACHA USLUBI BOR ETIBOR BERGAN BUSELAR KUP UYINLARDA 2 CHI TAYMNI BOSHIDA 1 TA GOL URILARDI VA 1:0 XISOBI QOLRDI ABRAMOV QAYSI UYINDA NIMA QILISH KERAKLEGINI BILARDI