Хемингуэй ва бармен
Машҳур Америкалик ёзувчи Хемингуэй Париждаги ресторанлардан бирида коньяк ичиб ўтирарди. Бир маҳал ёнидаги барменни чақириб, қадаҳдаги ичимликни
«Сиз ҳам бир хўпланг» дея узатади. - Мен ичмайман!- кескин рад қилади бармен.
-Статистика маълумотларига қараганда, ҳар йили спиртли ичимлик туфайли қарийб бир миллион француз ажалидан бурун ўлиб кетаркан.- Мутлақо ташвишланманг, чунки мен америкаликман.
Бернард Шоу ва раққоса
Америкалик бир раққоса машҳур инглиз адиби Бернард Шоунинг ўткир ақлига ўзининг келишган қоматини тенг билиб, Шоуга турмушга чиқиш истагини билдирибди.
«Жаноб Шоу, - деб бошлаганди раққоса ёзувчига йўллаган мактубини, - бир тасаввур қилинг-а, туғилажак фарзандимизда Сизнинг ақлингизу менинг гўзаллигим мужассам бўлса...»
Шоу раққосага шундай жавоб қилган экан: «Худо кўрсатмасин, мабодо айтганингизнинг тескариси бўлиб қолса-чи.Ҳай-ҳай, ўтинаман Сиздан, мени тинч қўйинг...» Энштейн ва Чаплин
Альберт Эйнштейн Чарли Чаплиннинг фильмларини яхши кўрар, бу актёрга ихлоси баланд эди.
Кунлардан бир кун у актёрга шундай мактуб битади: «Сизга қойилман, санъатингиз ҳаммага тушунарли, Сиз келажакда буюк одам бўласиз, Эйнштейн».
Орадан кўп ўтмай жавоб хати келади: «Мен эса Сизга қайта-қайта қойил қоламан. Сизнинг нисбийлик назариянгизни жаҳонда камдан-кам одам тушунади, лекин барибир Сиз улуғ одамсиз. Чаплин.» Оқ либос
— Дада, нега келинлар оппоқ либос кийиб олишади?
— Оқ либос шод-хуррамлик белгиси.
— Ҳа-а, энди тушундим нега куёвларнинг қора кийишини. Суқрот - никоҳ ҳақида
Машҳур юнон файласуфи Суқротдан шогирдлари сўрашибди: - Никоҳ кўнгилдагидек бўлиши учун қандай шартлар керак? - Бунинг учун икки нарса керак,- дебди Суқрот, - эр кар, хотин сўқир бўлиши керак. Пушкин ва ношир
Рус поэзиясининг қуёши Пушкин бир куни журнал ноширига хат йўллаб, ўзига тегишли қалам ҳақини сўрайди. Шоирга ёзилган жавоб хатида шундай саволлар бор эди: «Пулни душанбада олганингиз қулайроқми ёки сешанбами? Икки юз сўмнинг ҳаммасини биратўла олмоқчимисиз ёки олдин юз сўми ҳам кифоями?»Шоирнинг жавоби іисіагина эди: «Душанба сешанбадан яхши, икки юз сўм эса юз сўмдан яхши». Таътил
— Биз эрим билан таътилни ҳамиша бирга ўтказамиз. Сиз-чи? — Беш йил олдин эрим билан алоҳида-алоҳида дам олишга кетгандик. — Хўш, эрингизга маъқул бўлдими? — Билмадим, у ҳалиям қайтиб келгани йўқ.
|