YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:38
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 12
MEXMON 12
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2012 » Ноябрь » 28 » «Кўзойнак тақайми ёки линза?» ?! Компьютерда ишловчилар учун…
00:48
«Кўзойнак тақайми ёки линза?» ?! Компьютерда ишловчилар учун…
Саволларга тиббиёт фанлари номзоди Илҳом СОЛИЕВ жавоб беради.

Ўқувчиларимизнинг кўз касалликларига доир йўллаган саволларига тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор-офтальмолог Илҳом СОЛИЕВ жавоб беради.

«Кўзойнак тақайми ёки линза?»
— 19 ёшдаман. Кўриш қобилиятим яхши бўлмагани учун кўзойнак тақиб юраман. Яқинда бир танишим линза тақишни маслаҳат берди. Контакт линзаларидан фойдаланиш учун таъқиқлар, мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқми?
Нигора, талаба, Сурхондарё вилояти

— Кўзойнак ёки линза тақиш аввало ўз хоҳишингизга боғлиқ. Масалан, уйда кўзойнак, меҳмондорчиликка борганда линза тақишингиз мумкин. Лекин кўриш қобилиятингиз яхши бўлмаса, албатта ё унисини, ё бунисини албатта тақишингиз керак. Акс ҳолда кўзнинг кўриш қобилияти баттар тушиб кетади.
Контакт линзаларни тақиш учун мутлақ таъқиқлар йўқ. Фақатгина вақтинчалик таъқиқлар бўлиши мумкин. Масалан, сурункали конъюнктивитда аввал албатта даволаниб, кейин линза тақиш лозим.

Компьютерда ишловчилар учун…
— Менинг ишим компьютер билан боғлиқ. Кўриш қобилиятим ёмонлашганини ишимга боғлашяпти. Лекин интернетда замонавий компьютерларнинг кўзларга салбий таъсири йўқлиги ҳақида ўқигандим. Унда нега кўзларим олдингидек ўткир эмас? Ёки мен ўқиган маълумотлар нотўғрими?
Дилшод Каримбоев, дастурловчи, Қашқадарё вилояти

— Сиз ўқиган маълумотни мутлақ ёлғон дея олмайман. Ростдан ҳам илгаригиларига нисбатан замонавий компьютерларнинг зарари камроқ. Лекин бу организмнинг бошқа аъзоларига тегишли гап, кўз учун эмас. Чунки компьютер қаршисида мунтазам ўтириш таъсирида кўз ичи мушаклари толиқиб, зўриқади. Натижада кўзнинг нур синдириш қобилияти ўзгаради ва кўриш қобилияти пасаяди. Ўйлашимча, сиз вақти-вақти билан компьютердан узоқлашиб, кўзлар учун муайян машқларни бажариб туриш лозимлигини хаёлингизга келтирмагансиз. Кўриш қобилиятингиз компьютер қаршисида мунтазам ишлашингиз оқибатида ёмонлашган. Офтальмолог-шифокорга учраб, тегишли текширувлардан кейин муайян тавсияларни олинг. Кейин эса кўриш қобилиятингиз янада ёмонлашмаслиги учун машқлар бажариб, кўзларингизга вақти-вақти билан дам бериб туринг. Мунтазам машқ қилиш кўриш қобилиятини сақлаш ва яхшилаш, узоқни кўра олмаслик ҳамда бошқа кўз касалликларининг олдини олишда жуда муҳим. Умуман, доимий равишда компьютерда ишловчилар кўзлардаги зўриқишни бартараф этиш учун қуйидаги қоидаларга амал қилишлари керак:

·ҳар 1-2 соатда нигоҳларингизни бошқа томонга йўналтиринг: 5-10 дақиқа узоқларга боқинг.
·дам олиш учун кўзларингизни 1-2 дақиқа юминг.
·кўз, бўйин, елка мушаклари учун машқлар бажаринг.
·12-14 ёшли болалар ҳар 45 дақиқада, 15-17 ёшдан бошлаб эса ҳар соатда танаффус қилиш тавсия этилади. Танаффус 15 дақиқадан кам бўлмаслиги керак.

Уй шароитидаги «тез ёрдам»
— Кўриш қобилиятини яхшилаш учун уй шароитида қандай машқлар бажариш мумкин?
Дилбар Шербоева, уй бекаси, Бекобод тумани

Кўриш қобилиятини яхшилаш учун қуйидаги машқлар жамланмасини тавсия этамиз:

1.Кўзларни горизонтал (ўнгга-чапга) ҳаракатлантиринг.
2.Кўз олмаларини вертикал (тепага-пастга) ҳаракатлантиринг.
3.Айланма ҳаракатлар: соат стрелкаси бўйича ва тескари йўналишда.
4.Кўзларни тез-тез жадал суръатда юмиб-очинг. Маҳкам юмиб, катта қилиб очинг.
5.Кўзларни диагонал бўйлаб ҳаракатлантиринг: қорачиқларни чап пастки бурчакка оғдириб, кейин нигоҳларни ўнг томон тепага йўналтиринг.
6.Кўзларни бурун томонга йўналтиринг. Бунинг учун қаншарга бармоғингизни қўйиб, унга қаранг.
7.Киприкларингизни тез-тез пирпиратинг.
8.Дераза ёнига бориб, яқиндаги яхши кўриниб турган буюмга (масалан, дераза ортида ўсган дарахт шохига ёки ойна ёриғига) қаранг. Ойнага кичкина қоғоз ёпиштириб қўйиб қараш ҳам мумкин. Кейин нигоҳингизни узоққа (деразадан ташқарига) йўналтиринг, максимал даражада узоқликдаги буюмларни кўришга ҳаракат қилинг.
Ҳар бир машқни ҳар бир йўналишда камида 6 марта такрорланг.

«Катаракта. Операция қилдириш шартми?»
— Онамга катаракта деб ташхис қўйишди ва операция қилиш кераклигини айтишди. Операциясиз кўриш қобилиятини яхшилаб бўлмайдими? Катарактани олиб ташлаш операциясидан кейин кўриш қобилияти яхшиланса-да, лекин бир неча ойдан сўнг яна ёмонлаша бошлайди, деб эшитгандим…
Дилафруз Садриева, тадбиркор, Қарши шаҳри

— Кўриш қобилиятини тиклаш учун катарактани албатта олиб ташлаш керак. Операциядан кейин кўриш қобилиятининг вақтинчалик яхшиланиши ҳақидаги фикр эса нотўғри.
Камдан-кам ҳолларда операциядан кейинги асорат сифатида иккиламчи катаракта юзага келиши ҳоллари кузатилади. Катарактани олиб ташлагандан кейин кўриш қобилиятининг қанчалик яхшиланиши бемор организми ҳолатига ва саломатлик даражасига ҳамда муолажанинг қанчалик муваффақиятли ўтганига боғлиқ бўлади.

«Чекманг, кўзларингиз хиралашади!»

— Турмуш ўртоғим охирги пайтларда кўриш қобилияти ёмонлашаётганидан шикоят қиляпти. Эшитишимча, бунга чекишнинг ҳам таъсири бор экан. Шу ростми?
Саида Саломова, уй бекаси, Самарқанд вилояти

— Ҳа, рост. Чекиш кўриш қобилиятига жуда ёмон акс этади. Чунки бу қон томирларига салбий таъсир кўрсатади, уларнинг торайишига олиб келади. Айниқса, бутун тўр пардани қопловчи майда капиллярларга хавфли таъсири бор.

Хулоса
Дунё статистикаси бўйича ер юзидаги ҳар учинчи инсон кўзлар билан боғлиқ муаммолардан азият чекади. Сиз улар қаторига қўшилишни истамасангиз, бу ўз қўлингизда! Лекин шуни ҳам инобатга олинг: кўриш қобилияти аста-секинлик билан бузилади ва қайта тикланиши ҳам ана шундай аста-секинлик билан юз беради. Агар кўзларга боғлиқ муаммоингиз бўлса, билингки, кўриш қобилиятингизни «бузиш» учун бир йил «уринмагансиз». Энди уни тузатиш учун фақатгина шифокордан мўъжиза яратишини кутиб ўтирмасдан, ўзингиз ҳам жон-жаҳдингиз билан курашишингиз лозим. Бунинг учун организмингизга қулоқ тутинг ва у билдираётган «сигнал»ларга беэътибор бўлманг. Ахир саломатликка ҳам муносиб бўлиш керак.

Категория: FOYDALI MASLAHATLAR | Просмотров: 2043 | Добавил: Fast-ForWarD | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 30
30 ABDULAZIZ   (2013.06.08 14:49) [MALUMOT]
yaxshi rahmat smile

29 _OyshirN_DevchkA_   (2012.12.06 09:22) [MALUMOT]
malumot uchun

28 ARAGON96   (2012.12.05 19:57) [MALUMOT]
Rahmat yaxshi maslaxat beribsiz.

27 Agent_7088   (2012.12.01 13:07) [MALUMOT]
Rahmad

26 AZIMBOY   (2012.11.30 08:58) [MALUMOT]
malumot uchun raxmat

25 _DialNeNiNo_   (2012.11.29 14:35) [MALUMOT]
wu compda k6p 6tiriw zararda

24 _DialNeNiNo_   (2012.11.29 14:34) [MALUMOT]
rahmat

23 _DialNeNiNo_   (2012.11.29 14:34) [MALUMOT]
axa

22 Maruf0727   (2012.11.29 05:20) [MALUMOT]
wow

21 igor1166   (2012.11.28 22:10) [MALUMOT]
kotta raxamat

20 BeYaZ_GuLum   (2012.11.28 13:38) [MALUMOT]
biggrin

19 BeYaZ_GuLum   (2012.11.28 13:38) [MALUMOT]
Axa

18 BeYaZ_GuLum   (2012.11.28 13:38) [MALUMOT]
Mayli

17 BeYaZ_GuLum   (2012.11.28 13:38) [MALUMOT]
Xm

16 FlegMaTik_RoMaNtiK   (2012.11.28 12:10) [MALUMOT]
Yahshi maslahat doimgi

15 google93   (2012.11.28 09:36) [MALUMOT]
raxmat maslahatlar uchun

14 ♥Nozik♥Hilqat♥   (2012.11.28 08:09) [MALUMOT]
Rahmat

13 _OyshirN_DevchkA_   (2012.11.28 06:13) [MALUMOT]
Teldan kirdgonlar k6pro kirsa kuzi ravwanlawar ekanmiw miw miw lol

12 _OyshirN_DevchkA_   (2012.11.28 06:10) [MALUMOT]
malumot uchun raxmat

11 _OyshirN_DevchkA_   (2012.11.28 06:10) [MALUMOT]
Yaxwi

10 _OyshirN_DevchkA_   (2012.11.28 06:09) [MALUMOT]
hmmm

9 -=_BeKzOd_BeK_=-   (2012.11.28 05:46) [MALUMOT]
obbo

8 BeYaZ_GuLum   (2012.11.28 05:12) [MALUMOT]
Unda telda kiradgala nima taqsn lol

7 BeYaZ_GuLum   (2012.11.28 05:10) [MALUMOT]
wink

6 BeYaZ_GuLum   (2012.11.28 05:10) [MALUMOT]
Uqmadm

5 BeYaZ_GuLum   (2012.11.28 05:10) [MALUMOT]
Chumadm

4 BeYaZ_GuLum   (2012.11.28 05:09) [MALUMOT]
Bilmadm

3 21_Yigitcha_21   (2012.11.28 01:45) [MALUMOT]
Ха

2 Uzbek   (2012.11.28 01:18) [MALUMOT]
Xm

1 WORLD_OF_WARCRAFT   (2012.11.28 00:50) [MALUMOT]
ZRENIYASI PAST ODAMLAR UCHUN YAXSHI MASLAXATLAR cool cool cool

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz