Кинорежиссёр ва телебошловчи Бурхон Шароповнинг "Куёвлар қўзғолони” фильми тайёр бўлиб, премьерага тайёргарликлар бошланганлиги ҳақида аввалги сонларимизда хабар берган эдик. Бироқ кутилмаганда фильмнинг номи ўзгарганлиги хақида режиссёрнинг ўзи маълум қилди.
"Ушбу фильмни аввалига "Куёвлар қўзғолони” деб номлагандик. Бироқ фильмдаги айрим воқеалар монтаж жараёнида бироз ўзгартирилди. Шунингдек, куёвларимиз қўзғолон қилишдан кўра кўпроқ муғомбирлик қилишга мойил бўлганлиги учун ҳам фильмнинг номини "Муғомбир куёвлар” деб ўзгартиришимизга тўғри келди. Бироқ шу кунга қадар фильмни "Куёвлар қўзғолони” деб номлаб келаётганлигимиз учун томошабинлардан "Муғомбир куёвлар” бошқа фильм эканда, деб ўйламасликларини сўрардик. Сабаби сизга ваъда қилинган комедиямиз ўша-ўшалигича қолган бўлиб, қизиқарли ва кутилмаган воқеалардан иборат.”, - дейди режиссёр.