“Ёшлар” телерадиоканалида янги “Куч бирликда” номли болалар фантастик телесериали намойиши бошланди, дея хабар беради ПОДРОБНО.УЗ сайти.
Телесериал режиссёри Андрей Африн, сценарий муаллифи Марина Храмова ва Феруза Тўрахўжаева. Душанбадан жумага қадар 10:50 да бериладиган ушбу телесериал 15 қисмдан иборат.
Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келган 7 нафар болаларга Бутун дунё компьютер уларга берган топшириқларни бажаришади. Топшириқлар асосида ижтимой муаммолар ётади.
Соғлиқни сақлаш, таълим, мактабгача таълим соҳаларидаги қатор мавзулар янгича ёритилади. “Куч бирликда” фантастик телесериалида 3 ёшдан 76 ёшгача бўлган жами 150 нафар актёрлар ўз маҳоратларини намойиш этишган. Муҳаббат Абдуллаева, Доно Бобохонова, Рустам Каримов, Хосият Хусанова, Ёдгора Зиёмуҳамедова, Анвар Кенжаев, Маҳамаджон Хўжаев кабилар шулар жумласидандир.
|