Криштиану Роналду, шубҳасиз буюк футболчи, аммо яна ҳам буюкроқ бўлиши учун унга бир нарса етишмайди - жамоага ўйнаш маҳорати деб ҳисоблайди Британиянинг обрўли журналисти Жонатан Уилсон. юқорида қайд этилган тезис асос олган британ журналистининг мақоласи таржимасини ҳавола қилади.
"Реал" "Барселона"дан 11 очкога ортда қолмоқда, бу бор йўғи 13 турдан сўнг. Чемпионлар лигасида ишлар кўнгилдагидек кетмаётган эди ва Жозе Моуриньо яна ҳам катта босим остида қолди. Аввалги 6та менежерларнинг ҳеч бири мавсумнинг ушбу босқичида ҳали бундай қолиб кетмаган, умуман мавсум бўйича бундай бўлмаган. Демак, бу ерда ҳам Жозе ўзини "ўзига ҳос" деб ҳисобласа ҳам бўлаверади, чунки унинг ўрнида бошқаси бўлганида аллақачон ишдан бўшатиб юборилган бўларди.
Криштиану Роналдунинг статистикаси фантастик даражада: "Реал" сафига қўшилганидан бери (2009-йил) футболчи 165 учрашувда иштирок этган ва 166 маротаба дарвозаларни ишғол этган. Жисмоний жиҳатдан у "монстр": портловчи тезлик, балансни сақлай ола билиши, чаққон, рақибдан тезда қочиб кетиш учун етарлича кучли, иккинчи қаватда эса унга тенг келадигани йўқ. У экстраординар футболчи, замонавий футболнинг буюк футболчиларидан бири. Аммо, шунингдек у, "Реал" Чемпионлар лигасида ҳеч қачон зафар қучмаслигининг сабаби бўлиши мумкин.
Қайсидир маънода бу аҳмоқона фикрдек туюлиши мумкин. Плей-офф босқичига чиққан ҳар бир жамоа мусобақада ғолиб бўлиши мумкин десак муболаға бўлмас. Аммо Роналду ҳеч ҳам жамоага ўйнашни истамаяпти. 2010-йилдаги Самюэль Это'Онинг Чл ярим финалидаги ўйинини эслайлик, ёки бўлмаса ўтган мавсумдаги Дидье Дрогбанинг фидокорлигини. Айнан шу жиҳат "Реал"га яна ҳам буюкроқ бўлишга, Пеп Гвардиоланинг "Барселона"си, Арриго Саккининг "Милан"и, Боб Пейслининг "Ливерпул"и каби клублар қаторига қўшилишга йўл қўймаяпти. Агар бу клублар Чемпионлар кубогини ютишмаганда - ҳа, бу "Реал"ни ҳақиқий сенсация бўлар эди.
Сўнгги 40 йил ичида ғолиб бўлган ўша клублар биринчи навбатда кучли футболчилар тўплами эмас, балки жамоа эдилар. Таниқли Валерий Лобановский шундай дер эди: "ўйинчилар орасидаги куч ўйинчиларнинг ўзидан ҳам муҳимроқ".
Замонавий футболнинг бошқа таниқли мутахассиси Марсело Бьелса бу масалада шундай фикр юритади: "Мен, ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин деб ўйлайдиган футболчидан иборат бўлган жамоада ишламасдим. Жамоа шундай бўлиши керакки, унинг ярим ҳимояси майдонни тўлақонлича кўра била олиши, ҳужум чизиғи узоғи билан 25 метргача чўзила олиши ва ҳимояси босим остида қолган ҳолда чалғимаслиги ва жамоага фойда келтирадиган қарорлар қабул қила олиши керак". Сонлар бўйича баҳс мунозаралар бўлиши мумкин, аммо факт фактлигича қолади - жамоа бир тизимдек бўла олади агар у иҳчамва бир-бирини яхши тушуна олса.
Роналду билан эса буни амалга ошириш қийин. Мисол учун 2008-йилдаги Чемпионлар лигасининг финалини олайлик. Ярим ҳимоя чизиғининг ўнг тарафида ўйновчи Роналду "Манчестер Юнайтед"нинг етакчиси эди. У таҳминан ярим соат давомида Майкл Эссьен ўйнаши керак бўлган флангда устун келганди. Аммо у шуни сезмай қолдики, у орқасида катта бўшлиқлар қолдиришни бошлади ва жамоанинг ҳужумларида Майклнинг фаоллиги ошди. Натижада Эссьен Лэмпардга голли узатмани берди ва "Челси" ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда "кўклар" "иблислар"га нисбатан яхшироқ ўйнашни бошлашди, чунки Майклга тақдим этилган ортиқча бўшлиқ яна бир футболчига жамоанинг ҳужумларида иштирок этиш имкониятини берди.
Ўшанда КР7 пенальтидан гол кирита олмади, бутун ўйин давомида "Челси"ни бир ўзи алдаб,ўйиннинг якка қаҳрамонига айлнмоқчи эди деган гап-сўзлар роса кўп бўлди.Бу вақтда унинг жамоадошлари эса бир жамоа бўлиб ўйнашди ва охир-оқибат, етакчиларининг худбинлигига қарамай ғалаба қозонишди. Айнан шунинг учун ҳам Сэр Алекс Роналдудан асосан марказий форвард сифатида фойдаланарди - вингер роли учун у жуда худбин ва у ҳимояда кам ишлайди.
Афсус дарсдан ўрнак олинмади - ҳозир ҳам Криштиану кучли ҳимоячига тўқнаш келганида "Реал"да муаммолар пайдо бўлади. Ўэйн Руни истеъдоди ва бошқа кўп жиҳатлари бўйича Роналдудан кучсизроқ футболчи - у футболдан ташқари вақтларда ўзига кўп қарамайди, интизоми ҳам бошқача, аммо у ҳимояда жамоасига кўмаклашади ва у ҳеч қачон прессинг ёки ҳимояда ўйнаш менга муносиб иш эмас деб ҳисобламайди.
Дани Алвес, ҳимояланиш тарафидан баъзи камчиликларга эга бўлса ҳам, "Класико"ларда Роналдуга қарши чиқа оладиган ҳимоячи, Филипп Лам ўтган мавсумдаги Чемпионлар лигаси ўйинларида Роналдуга "нон" бермади ва бу фактор "Бавария"нинг кейинги босқичга ўтиши имконини берди десак ҳам бўлади. Роналду бир ўзи ўйиннинг тақдирини ҳал қилиши мумкин, бунга шубҳа йўқ, муаммо шундаки - жамоа унинг формаси ва кайфиятининг асири бўлиб қолади.
Энди, янги мавсумдаги ўйинларга келсак. "Боруссия" билан ўйинларда чап қанот ҳимоячисини ўйнаган Эссьен Марко Ройсни ушлаб қола олмаганлиги туфайли танқид остида қолди. Роналду ҳам Лукаш Пишекнинг флангдаги фаоллигини тушура олмади, устига устак, немис клубининг флангдаги ҳаракати сабаб муаммоларга дуч келган жамоадошига ёрдам бермади.
Тизимлашитирилган футбол катта фойда келтирувчи бу футбол оламида Роналду анахронизмдир. Бу ҳақида Валерий Лобановский кўп маротаба гапирган. Лобановский Зидан ва Давидс каби футболчиларни ҳурмат қиларди, аммо Роналду каби футболчилар билан тушида ҳам ҳамкорлик қилмаслигини билдирганди. Собиқ Иттифоқ терма жаомасида жамоавий ўйин биринчи бор 1960-йилда Виктор Маслов томонидан ўйлаб топилганди. Ўшанда мураббий Киевнинг "Динамо" клубидан барча ҳимояда ўйнашни истамаган футболчиларни терма жамоа сафидан чиқариб ташлаганди. Фақатгина бир футболчи, Андрей Бибага ҳимояга қайтмасликка рухсат берилган. У тизим тузувчи футболчи бўлган ва асосан жамоанинг ҳужумларида ёрдами бериши керак эди. "Барселона"да Месси ҳам худди шундай ролни ўйнайди. Агар Роналду ҳам шундай ўйнай олганида вазият бошқача, яхшироқ тус олармиди?! Аммо, бундай вазиятда медалнинг иккинчи томони ҳам бор - майдон марказида ўйновчи футболчилар кўпроқ ўйиннинг кетиш жараёнига жавобгар бўлардилар. Яна "Барселона"ни, ёки бўлмаса "Арсенал"ни эсланг!
"Реал" ўзи Сантьяго Бернабеу вақтларидан бери жамоавий ўйиннинг антиподи, яъни қарама қаршиси бўлган - бу клубда доим юлдузлар бали авж урарди. 2004/05 мавсумда Арриго Сакки "Реал"нинг спорт ишлари бўйича директори этиб тайинланганида, шундай деган эди: "Фақат маълум бир функцияни бажара оладиган бир нечта футболчиларга эга бўлган жамоани энди кўришим".
Роналду кучсиз, балки баъзи яхшироқ рақиблар билан ўйинда қирол бўлишда давом этар. У ҳужумларни тугатишда яхши ҳаракат қилади, ҳимоячилар билан қўрқмасдан бирга-бир чиқа олади. Аммо, қийин рақибларга қарши муҳим ўйинларда унинг маҳорати "Реал"нинг нозик томонига айланиб қолади. Натижада, Криштиану Роналду "Реал"нинг ҳам кучли ҳам нозик томони бўлиб чиқади.