Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2014 » Апрель » 5 » Кизикарли саволлар уйинини бешинчи сонига сизни таклиф этамиз.
21:07 Кизикарли саволлар уйинини бешинчи сонига сизни таклиф этамиз. |
1. Севимли шоиримиз Сирожиддин Саййиднинг ушбу шеъри билан бугунги ўйинимизни бошлаймиз: Диққат, саволда ўзгартириш бор. Ярқираган тоғларимни Оқ туманлар қуршаб кетди. Кўкка қараб чопган йўллар Энди бари нишаб кетди. Дарахтларим ҳоригандай, Бир-бирини ушлаб кетди. Дил боғига кирди кузак, Кеча хазон тўшаб кетди. Кўзларимнинг атрофлари Ариқларга ўхшаб кетди. Тил гоҳида таътил сўрар, Тиш ҳам ишдан бўшаб кетди. Ушбу шеърда иккита сўз тил ва тиш сўзлари билан алмаштирилган. Шу иккала сўзни айтинг.
2. Кизил, сариқ ва пуштиранг бегонияларнинг гулларини ушлаган одамнинг қўллари шу рангдаги бўёқ билан бўялиб қолади. Бу бўёқни ҳеч нарса билан кетказиб бўлмайди, битта воситадан ташқари. Қайси воситадан?
3. Мангра дарахтлари денгиз ва қуруқлиқ чегарасида сув юзасида ўсади. Дарахтнинг уруғлари жуда кўп бўлади, лекин улар тўкилса, денгизнинг шўр сувида ўсиб кета олмайди. Шу сабабли уруғлар дарахтда қолади ҳамда дарахтнинг ўзида ривожланади, илдиз чиқаради, шундан кейингина дарахтдан ажралади. Фанда бундай кўпайиш усули ўсимликларга хос бўлмаган ном билан номланади. Шу номланишни 2 сўз билан айтинг?
4. Виктор Алимасов ўзининг “Фалсафа ёхуд фикрлаш лаззати” китобида шундай ёзади: “Биринчи менга қадрни ўргатди, Иккинчи – меҳрни, Учинчи эса – жабрни. Ҳайратланарлиси шундаки, жабрни ўргатгани мен учун азизроқ”. Биринчи, иккинчи ва учинчини топинг.
5. Диққат, 7-синф атласидан: Эверест, Ўлик денгиз қирғоғи, Антарктида, Килиманджаро, Каспий денгизи, Байкал кўли, Нил дарёси, Амазонки дарёси бассейни, Анхель шаршараси, Одак ороли, “Восток” станцияси, Гавайи ороллари, Атакама чўли, Адел ери, Фанди кўрфази. Рўйхатнинг тузилиш принципига эътибор беринг ва охирги элемент, “Восток” станциясига қарама-қарши бўлган пойтахт шаҳар номини айтинг.
|
Категория: QIZIQARLI |
Просмотров: 1058 |
Добавил: FARRUH_6777
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|