2013 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китоблар механизмини янада тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида нақд хорижий валютада ҳисоб-китобларни амалга ошириш тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибида, Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўймаслик устидан назорат қилиш, қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш бўйича 9 нафар ходимдан иборат махсус бошқармани тузиш белгиланган. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ушбу бошқарманинг ҳудудий бўлимлари фаолият олиб боради.
Бошқарма ходимлари тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар томонидан чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида Республикаси ҳудудида ҳисоб-китобларни олиб бориш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилиши мониторингини амалга оширади ва назорат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига икки ҳафта муддат ичида Давлат солиқ қўмитасининг Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида хорижий валюта муомаласига йўл қўймаслик устидан назорат қилиш, қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш бўйича махсус бошқармаси низомини тасдиқлаш топширилган.