Хитойдаги зилзила натижасида ҳалок бўлганлар сони 200 кишидан ошиб кетди, яна 11,5 минг киши турли даражада жароҳат олган. Шифокорлар яна 960 кишининг аҳволини "жиддий” дейишмоқда.
6,6 магнитудали зилзила Сичуань вилоятида 20 апрелда содир бўлди. Сейсмологлар табиий офатнинг асосий зарбасидан сўнг улар ҳудудда 1,3 мингдан ортиқ кучсиз ер силкинишларини қайд этишган.
Баосин ҳудудида йўлларнинг жиддий зарар кўргани қутқарув ишларини қийинлаштирмоқда.
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш билан ХХР бош вазири Ли Кэцян шахсан шуғулланмоқда.