Хитойнинг "BBK” компанияси дунёдаги энг юпқа "Vivo X3” смартфони чиқиши ҳақида эълон қилди. Янги қурилма корпусининг қалинлиги бор-йўғи 5,75 миллиметрни ташкил этади. "Huawei” компанияси июнь ойида тақдим этган "Ascend P6” билан солиштирганда "BBK” чиқарган модель 0,43 мм.га юпқароқ.
Айтиш жоизки, кўк рангли корпусга эга "Vivo X3” рекорд қалинликда чиқарилган. Оқ корпусли аппарат эса бироз қалинроқ – 5,95 мм. Хитойда уларнинг нархи 2,5 минг юан ёки тахминан 410 долларни ташкил этади. Ушбу смартфон бошқа мамлакатларда пайдо бўлиши-бўлмаслиги ҳозирча номаълум.
"Vivo X3” смартфони ечими 1280х720 бўлган 5 дюймли дисплей, 4 ядроли MediaTek процессори, ИК-датчик ва 1 гигабайт оператив хотира билан жиҳозланган. Ичига ўрнатилган ташувчининг ҳажми 16 ГБ ни ташкил этади, уни "microSD” карточкалари билан кенгайтириб бўлмайди. "Vivo X3” қурилмаси "Android 4.2” операцион тизимида бошқарилади.
|