Тўғри овқатланиш тартиби сизни фақат соғлом эмас, хушбичим ва хушчақчақ қилишга ҳам қодир. Ўзингизни яхши ҳис қилишингиз ва хуш кайфиятингиз учун организмингиздаги гармонлар жавоб беради.
Серетонин — бахт ҳиссини беради. Унинг танқислиги ҳаётий тонусни тушуради.
Триптофан — оқсилли мода бўлиб, организм серетонин гормони ишлаб чиқариши учун зарурдир. Унинг мияга етиб бориши учун «углеводли такси» зарур. Бундай «такси» вазифасини илиқ сутга қўшилган асал ўташи мумкин.
Шакар — инсонга қисқа муддатга бўлса-да бахт ҳиссини бағишлайди. Лекин афсуски бироздан сўнг кайфият шакаргача бўлганидан ҳам пасайиши мумкин.
Ёғлар — котлет таркибидаги холестерин асаб тизимини «таъмирлаш»даги муҳим асбоблардан бири.
Холин — тухум сариғи таркибида кўп миқдорда учрайди. Инсонни тетиклаштиради ва тонусни оширади.
«Чақ-чуқ»лар
Ерёнғоқ. Таркибидаги триптофан ва фолий кислотаси эвазига кайфиятни кўтаради. Йод эса қалқонсимон без фаолиятини яхшилайди.
Фундук. Кальций ва триптофан эвазига асабларни мустаҳкамлайди. Унинг таркибидаги калий юрак учун фойдали бўлса, рух иммунитетни мустаҳкамлайди.
Бодомнинг шиори «ҳаммаси яхши бўлади!» Чунки у бахт гормони — серотин ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Бундан ташқари, кўп гўзаллик воситаларининг таркибида бодомда учрайдиган Е витамини бўлади.
Кунжут ёғли кислоталар ва триптофанга бой бўлгани учун маъюсликни бартараф этади.
Кунгабоқар уруғи кўнгил хотиржамлигини таъминлайди, сабаби унда магний минерали бор. Агар тухум оқига қўшилса, фойдаси янада яққолроқ билинади.
Ёнғоқ асаб толалари учун допинг вазифасини ўтайди. Таркибидаги ёғли кислоталар ва триптофан бахт гормонини фаоллаштиради. Иштаҳани бўғади.
Балиқ ва гўшт
Товуқ гўшти. Таркибидаги триптофан ва катта миқдордаги темир эвазига кайфиятни кўтаради. Агар у қовурилган картошка билан бирга тановул қилинса, кўнгил ғашлигини ҳам бартараф этади.
Бузоқ гўштининг ҳар бил бўлаги ошқозонга тушиб-тушмай, кайфиятни чоғ қилаверади. Сабаби унда серотонин ва В гуруҳи витаминлари бор. Яна унда соғлом иммун тизими ва тери учун муҳим рух ҳам бор.
Мол гўшти. Қувват инқирози пайтида темир, В12 витамини, йод ва триптофан билан қуролланганча сизни ҳаётга қайтаради.
Тунец ва скумбрия балиғида триптофан миқдори керагидан ҳам ортиқ. В гуруҳи витаминлари ва йод ҳам борлигини назарда тутсак, организмни тетиклаштириш учун бундан зиёд маҳсулот бўлмаса керак, деб ўйлаш ҳам мумкин. Ва яна таркибида А витамини ҳам сероблиги сабаб тери рангини тиниқлаштиради.
Сут маҳсулотлари
Йогурт таркибидаги тез ҳазм бўлувчи оқсил, В12 витамини ва йод туфайли қувват бағишлайди. Айниқса, унга солинадиган мева ва бошоқли ўсимликлар жараёни янада тезлаштиради.
Сут ҳаётий тонусни кўтаради. Унда кальций ва триптофан кўп. Агар унга озгина асал қўшиб ичилса, бахтиёрлик ҳисси кун бўйи сизни тарк этмайди.
Творог. Кунни творогли дисерт билан бошлаш тетиклик гарови. Унда триптофан, йод, темир моддалари бор. Унга С витамини қўшилса терини таранглаштиради.
Пишлоқ аминокислота D витамини ва фолий кислотали ажойиб биоантидепрессант ҳисобланади. Таркибидаги рух ва Е витамини туфайли эса гўзаллик эликсири сифатида ҳам машҳур.
Мевалар
Ананас тана ва қалб учун гўёки қуёш. Ахир унда серотонин, энзим ва фруктоза бор-да! Айтганча, кичик ҳажмли ананасларнинг фойдали хусусияти кўпроқ бўлади.
Банан — супермева. Сабаби унинг таркибида бахт гармони-серетонин ҳамма маҳсулотлар таркибидагидан ҳам кўп миқдорда (7,7 мг./100). 3 дона банан кун давомида хушчақчақ юриш гарови.
Анжир кайфиятни тез кўтариши билан машҳур. Чарчоқ ва зўриқишни бартараф этувчи В1 витамини, серотонин ва фруктозага бой.
Бошоқли ўсимликлар
Гречеха мияга уйғотувчи таъсир қилади. Углевод ва оқсиллар қувват захирасини тўлдириб туради. Бу ёрма тери хусусиятларининг яхшиланишига ҳам хизмат қилади.
Сули ёрмаси хира кунлар учун пушти кўзойнак! Темир, йод, триптофан ва шакар қувноқликни кафолатлайди. Фолий кислотаси ҳисобига тушкунликдан халос бўласиз.
Макарон — қуват бағишлайди, унда триптофан бор. Макаронни помидор билан бирга пишириб истеъмол қилганда эса кайфият 100 фоизга кўтарилади.
Гулноза АЛИМОВА