Главная » 2013»Июль»18 » Японияда иссиқдан 13 минг кишининг аҳволи ёмонлашди
00:39
Японияда иссиқдан 13 минг кишининг аҳволи ёмонлашди
Ўтган ҳафтада Япониядаги иссиқ ҳарорат 16 кишининг умрига зомин бўлди, июл бошидан бери 13,6 минг киши иссиқ ургани сабабли касалхоналарга ёткизилди.
Июл ойининг биринчи ярмида иссиқдан 19 киши вафот этди.
Июн ойида иссиқ об ҳаво сабаблм 4,2 минг киши касалхонага ёткизилган эди. Бу ўтган йилнинг июнидан 2 марта кўпдир. Июнда ҳарорат мамлакат бўйлаб 30 даражани ташкил қилди.
Аммо июл ойи рекорд даражадаги иссиқни олиб келди — бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати 35 даражадан ошган. Ўтган ҳафтада мактаб ўқувчиларини кўчадаги спорт машғулотлари ва очиқ ҳаводаги экскурсиялардан кейин оммавий касалхонага тушиши қайд этилган.
8 июлдан бошлаб иссиқлик зарбидан касалхонага тушганлар сони ҳар кунига мингга яқинни ташкил қилади.