Нагоядаги "Тойота" стадионида Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирокидаги ЖЧ 3-босқич саралаш учрашувининг сўнгги туридан ўрин олган учрашув ўз ниҳоясига етди.
Унда Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи таркиби амалдаги Осиё чемпиони, сўнгги Жаҳон чемпионатининг чорак финалчиси, италиялик тажрибали мутахассис Альберто Заккерони бошқараётган, Европанинг кучли чемпионатларида тўп сураётган барча легионерлардан ташкил топган Япония терма жамоасини ўз тарихида биринчи марта мағлубиятга учратди.
Азизлар, биз Сизлар билан ҳозир тарихий ғалабаларни бошдан кечиряпмиз! Қувонинг, байрам қилинг, бу лаҳзалардан баҳра олинг!
Ҳа, бу ўйин амалда кўп нарсани ҳал қилмасди. Аммо... Рақибимиз бу ўйинга жиддий тайёрланганди. Биз Осиё грандини ўз майдонида минглаб мухлислар кўз ўнгида тиз чўктирдик. Бўларкан-ку!
Ҳали бу бошланаши! Ҳали ҳаммага... йўғэ, мана, ҳаммага кўрсатиб қўйдикку! Довруғимиз бутун дунёга таралди! Яша Шадрин! Олға, ўзбегимнинг ўғлонлари!