Uz24 таҳририяти мухбирлари пойтахтимиз супермаркетларини кўздан кечириб, дастурхонни безашга кетадиган тахминий ҳаражатларни ҳисоблаб чиқдилар.
Янги кириб келаётган От йили мароқли бўлиши учун анъанага кўра ҳар бир оила байрам дастурхонини чиройли безатади, турли овқату егуликлар, салатлар, ширинликлару ичимликлар билан дастурхон столини тўлдириб ўша оқшомни ҳурсандчилик билан кутиб олади. Сабаби "Янги йилни қандай кутиб олсанг, уни шундай ўтказасанг” деган гап бор. Шу муносабат билан Uz24 таҳририяти мухбирлари пойтахтимиз супермаркетларини кўздан кечириб, дастурхонни безашга кетадиган таҳминий ҳаражатларни ҳисоблаб чиқдилар.
Иссиқ овқат
Аксарият кишилар байрам дастурхонида албатта парранда гўшти ёки балиқ бўлиши лозим деб ҳисоблайди. Товуқ гўштининг озиқ-овқат дўконлардаги 1 кг нарҳи таҳминан 17 минг сўм. Балиқларнинг нарҳи эса бироз арзонроқ, 15000 минг атрофида. Туз (2 минг сўм) ва ёғсиз (6,5-7 минг сўм) эса уларни тайёрлаб бўлмайди.
Бироқ байрамни гўштли таомларсиз ўтказмайдиган одамлар ҳам оз эмас. Шунинг учун бир килограмм гўштнинг нарҳи 27 минг сўм эканлигини эслатиб ўтишни лозим топдик. Шаҳримизнинг баъзи дўконларида гўштларнинг нарҳи ундан ҳам арзонроқ бўлиши мумкин.
Салатлар
Янги йилни «Оливье» салатисиз ўтказмайдиган одам топилмаса керак. Маълумки унинг таркибида картошка (1кг. 1500 сўм), сабзи (1 кг – 2500 сўм), тухум (10 донаси – 4500 сўм), колбаса (сифатлиси 20-22 минг сўм), ёки товуқ гўшти, тузланган бодринг (банкаси 4500 сўм), кўк нўхат (банкаси 7000 сўм) ҳамда майонез (3500 сўм) бор. Аслидаку дастурхонимизда битта салатнинг ўзи етиб ортади, лекин халқимиз у билан чекланиб қолишни истамайди. Кейинги салат тариқасида «селёдку под шубой»ни олсак бўлади. Унга кетадиган маҳсулотлар орасида балиқнинг сельдини дўконларда 9000 - 9500 сўмга ҳарид қилиш мумкин. Шунингдек, яна сир ҳам қўшиб юборсак салатимиз мазали чиқади. Шундай экан яна таҳминан 16 500 сўмни сирга жаратамиз. Салатимиз турли масаллиқларга бой бўлиши учун эса консерваланган маккажўхори (6500 сўм) қўшиш мумкин. Ва албатта барча салатларни кўкатлар билан безатиб чиқамиз (1000 сўм).
Дудланган маҳсулотлар
Бунда кўпчилик дудланган гўшт ёки дудланган колбасага аҳамият беради. Мисол учун дудланган колбаса бизга таҳминан 12 500 сўмга тушиши мумкин, шунингдек консерва маҳсулотларидан «Шпрот»ни оладиган бўлсак, унинг нарҳи - 6500 сўм.
Ширинликлар
Айтингчи, қайси дастурхонни ширинликларсиз тасаввур қилиб бўлади? Байрам столи учун, дейлик, шоколадли конфетлар (25000 сўм) ва торт (30 000 сўм) билан кифояландик.
Мандаринлар – Янги йил байрамининг анъанавий тропик меваси. Тошкент супермаркетларида мандаринларнинг нарҳи турига қараб ҳар ҳил. Масалан, 1 кг мандаринни 16000 сўмга ҳам топиш мумкин ёки 6 минг сўмга. Биз маҳсулотларнинг ўртача нарҳини олар эканмиз, мандаринга 7 мўнг сўмни ажратишни маъқул деб топдик. Бундан ташқари, бир килограмм олма (6 минг сўм) ва бананни (8 минг сўм) ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак.
Спиртсиз ичимликлар
Бир ярим литрлик "Кока-кола"нинг нарҳи супермаркетларда ҳозирда 7 минг сўм. Соклар эса ўртача 3 минг сўм туради.
Жами
Байрам дастурхонига кетадиган маҳсулотларнинг таҳминий нарҳини ҳисоблаб чиқсак, бизда 250 минг сўм атрофидаги маблағ чиқди. Эслатиб ўтмоқчимиз, бу рўйхатга спиртли ичимликлар киритилмаган. Умуман олганда, Янги йил ундан арзонроққа ҳам "тушиши” мумкин. У ёғи эса сиздан. Кириб келаётган Янги йилингиз билан!