CHORSHANBA, 2025.01.01, 05:05
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2012 » Июль » 12 » Яхши куёв топиб бериш неча доллар?
01:00
Яхши куёв топиб бериш неча доллар?
Ўзбек аёли, қизи - садоқат, қаноат, ҳаё, чин маънодаги гўзаллик рамзи, десак, муболаға бўлмайди. «Аёлнинг ҳусни қанча ошса, ҳаёси ҳам шунча ошиши керак», деб ёзади донишмандлардан бири. Бугунги кунда аёлларимиз, айниқса, қизларимизнинг ҳусни кундан кунга ортиб бораяпти, лекин, ҳаёси, ибоси... Ҳатто севги изҳорлари, оила қуриш ташаббуси ва шунингдек, ажримларда ҳам аёлларнинг ташаббускор бўлиб бораётгани ташвишланарли ҳолдир.

Яхши куёв топиб бериш неча доллар?
«Одам Ато Момо Ҳаввога деди: «Ёвуқроқ келгин!» Ҳавво келмади. Одам иккинчи марта чақирганида, Ҳавво яна келмади. Агар Одам учинчи марта чақирганида, Ҳавво Одамга томон боришга шай турар эди. Ҳавво шуни тилар эди. Аммо Одамнинг сабри чидамай, ўзи Ҳаввога ёвуқ борди. Шундан сўнг эркакнинг аёлга томон биринчи бўлиб бориши Одам авлодларига суннат бўлиб қолди» (Абул Ҳасан ал-Кисоий, «Оламнинг аввали ва охири ҳамда пайғамбарлар хусусида», «Ёшлик», 1990. №10-сон).
Бу ҳолат қон-қонимизга сингиб кетган. Йигит киши қиз болани танлаши, унинг йўлларида сарсон-саргардон кезиши, бир қиё боқишига зор-интизор бўлиши, совчи юбориб қўлини сўраши, оппоқ либосда уйига олиб келиши каби чиройли удумларимиз, қадриятларимиз бугун ҳам мавжуд, аммо шунинг билан бирга Одам Ато ва Момо Ҳавводан қолган суннатни амалга ошириш борасида йигитлар қолиб айрим қизларнинг пешқадамликни қўлга олаётгани сир эмас. 
Бўй қизи бор оналар келин қидираётган оналардан кўра ташаббускорроқ, эпчилроқ бугун. Дастлаб, «замонавий» оналар қизларини ясантириб-безантириб, ўзлари билан тўй-ҳашамларга етаклаган бўлсалар, кейинчалик секингина яхши ўғли бор хонадонларни суриштиришни бошладилар. Бора-бора чевар, пазанда, ширинсўз, ишбилармон, тадбиркор ва яна анча-мунча хусусиятга эга гўзал қизи борлигини очиқчасига эълон қилиш урфга кира бошлади. Ҳатто қизига қўшиб яхшигина совға-салом қилишларини ҳам қистириб ўтишга уялмайдиган бўлишди. Яқиндагина бир аёлдан «Яхши куёв топиб бериш 500 доллар экан», деган оғзаки эълонни эшитиб ҳайратландим. Майли бу нарсага ижобий қараса бўлади. Тўғри-да, бир парча этлигидан оқ ювиб-оқ тараб, ўстирган қизни билиб-билмай нотаниш жойга узатиб куйиб қолгандан кўра суриштириш (йигит қидириш) айб эмас, дейиш мумкин. 
Бироқ, оналаридаги бундай саъй-ҳаракатдан ўрнак олаётган айрим ойдек қизларимизнинг уяту андишани бир четга йиғиштириб, севги изҳор қилиш бобида биринчиликни қўлга олаётганларини ҳеч ҳазм қилолмайсан киши.

«Қиз эмас,  бало экан!..»
Йигитларни «саралаб» ишқ-муҳаббат изҳор этаётган, ҳатто рад жавобини эшитсалар ҳам «аҳд»ларидан қайтмаётган қизларимиз борлигини эшитганда хижолат тортаман. Айрим қизларимиз ўзларини шундай тутишадики, уларнинг хатти-ҳаракати, гап-сўзидан ҳатто эркаклар қочишга жой тополмайдилар. «Биттаси илашиб олди, ҳеч ҳам қутулолмаяпман», деган гапни илгари хотин-қизлардан эшитсак, ҳозир бунақа гапларни йигитларимизнинг тилидан эшитяпмиз. «Ишбилармон» қизлар эса бир вақтнинг ўзида бир неча йигитларнинг «бошини айлантириш»ни завқли эрмакка айлантирганлар.
Айниқса, уяли телефон деган дастёр чиқди-ю, қизларнинг оташин муҳаббат изҳорларининг кети узилмай қолди. Аслида техниканинг ривожи натижасида беминнат дастёрга айланган телефонлар узоқни яқин қиладиган, энг тез хабарлашиш воситаси ҳисобланади. Эътибор беряпсизми, хабарлашиш воситаси. Бироқ бугунги кунда уяли алоқа нафақат қисқа, лўнда хабар етказиш, ҳол-аҳвол сўраш эмас, балки таъбир жоиз бўлса, лақиллашиш, ғийбатлашиш, муҳаббат изҳор қилиш воситасига айланиб кетди. Жамоат транспортларида, кўчалар, тўй-маъракаларда овозини баралла қўйиб гаплашаётган, ҳатто энг нозик туйғу – ишқдан сўз очаётган, баъзан тортишаётган, хунук сўзлар билан сўкинаётган ёшларни тез-тез учратамиз. Телефондаги узоқ суҳбатлар борасида йигитлар қизлар олдида ип эшолмай қолган. Қулоғидан телефон тушмайдиган қизалоқларимизни ҳар қадамда учратавериб, кўзларимиз ўрганиб кетди. Баъзан ўйлаб қоласан, улар соатлаб ким билан ва нима ҳақида суҳбатлашаркин? 
Бир куни телефонимга нотаниш рақамдан SMS келди: «Сардор ака мени кечиринг, мен сизни севаман деб ўйлардим, лекин ундай эмас экан, бошқасини севиб қолдим». Ёзувни ўқиб, ҳайратландим. Биринчи томондан бу қадар очиқ сўзларни ёзаётган қизнинг кимлигига қизиқсам, иккинчи томондан унинг қилмишидан ҳайратланардим. Орадан бир кун ўтгач, қизгинадан яна SMS келди: «Нега жимсиз, жаҳлингиз чиқдими? Нима қилай, кўнгилга буюриб бўлмас экан, усиз яшолмайман. Мени унутинг». Ўйлаб қолдим, қизгина «ака»си ёзаётган хатларига жавоб бермаётганидан хавотирдами ёки навбатдаги севгилисига сўнган муҳаббати ҳақидаги хабар етиб боришидан қўрқяптимикин?   Хуллас, минг бир хаёлда қизгинанинг «сири»ни ишхонамдагиларга айтдим. Бу воқеага қизиққан ҳамкасб йигитлар шаҳар телефони орқали нотаниш қизнинг рақамини теришди. У томондан ҳам дарровгина жавоб келди. «Сиз менга адашиб хабар юборибсиз, мен Сардор акангиз эмас, Сарвар акангизман», - деди ҳамкасбларимдан бўлган бир йигит. Қизгина жим қолди. «Бечорани уялтирдингиз», дедим ҳамкасбимга. Чамамда қиз Сардор акаси ва Сарвар акасининг рақамларини бир-бирига жуда ўхшашлигини аниқлади, шекилли, «Узр, адашибман», - деди. Унинг хижолат бўлганидан бироз кўнглим тинчиди. Майли, бировни алдаб юргандан кўра, бошқани ёқтириб қолганини айтишга журъати етгани айб эмас-ку, деб ўйладим. Аммо ҳамма воқеа ундан кейин бошланди. 
- Келинингиз билиб қолса, ўйинимиздан ўт чиқади-да, опа. Бу қиз эмас, бало экан! - деди бир куни Сарваржон. Ўша Сардорга бўлган севгиси тугаб, бошқа йигитга ошиқ бўлган қизгина энди ҳамкасбим Сарварга тинмай қўнғироқ қилиб, учрашувга таклиф қилаётган эмиш. Ҳар гал телефон қилганда, «Овозингиз жуда ўктам экан, сизни кўргим келяпти», деган гапни қайта-қайта такрорларкан. Сарваржон уйланганлиги, фарзанди борлигини, бор-йўғи қизиқиш орқали қизга телефон қилганини, бошқа нияти йўқлигини айтса ҳам, қиз тушунишни истамас, «Мени тинч қўйинг», деганига қарамай, йигитга тинмасдан SMS юбораётган экан. Ҳатто бир гал суратини ҳам юборибди. Нима қилишга бошим қотди. Ўша севгиси сероб қизгинага қўнғироқ қилиб, қаттиқ-қаттиқ гапиришга мажбур бўлдим. Менинг сўзларим унга қандай таъсир қилди, билмадим, лекин Сарваржон бир балодан қутулди...
Муҳаббат шундай туйғуки, у сўзлар билан эмас, кўзлар билан изҳор қилинади. Қалбдаги титроқлар билан жавоб қайтарилади муҳаббат изҳорига. Энди фикрлаб кўрайлик-чи, уяли телефонда бундай имконият борми? Йўқ. Демак, телефон орқали қилинаётган дил изҳорларида ростдан кўра ёлғон, ғурурдан кўра худбинлик, уятдан кўра беандишалик кўп. Афсуски, миллий маънавиятимизга, ахлоқ-одобимизга зид бўлган бундай ҳолатларни ҳаётимизда тез-тез кузатмоқдамиз.

Жаннатга дахлдорлик осон эмас
Қиз болага гўзал тарбия берган, яхши жойларга никоҳлаб узатган киши жаннатга дахлдор, деган маънодаги Ҳадиси шарифлар бор. Фарзанд Аллоҳ таоло томонидан ато этилган улуғ неъмат саналиши билан бирга, у ота-онага топширилган масъулияти жуда катта омонатдир ҳам. Уни ақлан ва жисмонан соғлом ҳолда парвариш қилиш, одоб-ахлоқ ва уят-андиша, миллий маънавият, қадриятларга доир барча маълумотларни ўргатиб бориш ҳар бир ота-онанинг вазифаларига киради. Оиладаги соғлом муҳит ва тўғри тарбия фарзанднинг кейинги оладиган билим ва касб-ҳунарлари учун асос ва пойдевор ҳисобланади. 
Шу ўринда ҳиндларнинг «Девдас» фильмидаги бир кўринишни эслатишни жоиз деб билдим: юрагида муҳаббати тўлқинланиб, қиз болалик ғурурини бир четга суриб, ишққа тўла кўнглининг майлига бўйсунган қиз Девдаснинг уйига боради. Бироқ у ердан боши эгик ҳолда қайтади ва қизга онаси: «Уйдан чиқиб кетаётганингда, елкангда оиламиз шаънини ортмоқлаб кетган эдинг, уни ташлаб келибсан-да» дейди ва ориятига чидолмай, қизини тез кунда эрга беришга қасам ичади. Мазкур саҳнани келтиришдан мақсад шуки, биз фарзандларимиз, айниқса, қизларимизга зиммаларида ота-она ор-номуси, оила шаъни, миллат шарафини кўтариб юрганларини ва бу бойликни бой беришга, булғашга ҳақлари йўқлигини бот-бот эслатиб, уқтириб туришимиз лозим.

MA`RIFAT GULSHANI GAZETASIDAN

Категория: FIKR-MULOHAZA | Просмотров: 2979 | Добавил: kamila | Теги: доллар?, НЕЧА, куёв, яхши, бериш, ТОПИБ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 35
35 ABDULAZIZ   (2013.04.16 20:49) [MALUMOT]
wacko wacko wacko

34 BEDORING0087   (2012.07.16 00:01) [MALUMOT]
MUXABBAT YO XIYONAT
ISHONCH VA NAFRAT
YOLG'ONMI YO XAQIQAT
XADISI ILIMDA SHUNDAY DEYILGAN AYOLNING BILAGIDAN TO BO"YNIGACHA BO"YNIDAN TO TOVONIGACHA BIRON JOYI OCHIQ BO"LSA TO O"SHA JOYINI YOPMAGUNCHA SHAYTON U BILAN ZINO QILGAN BILAN BAROBAR EKAN SOLIXA MUSULMON AYOLLARIMIZ BOR BO"LSIN

33 Janona3353   (2012.07.15 23:30) [MALUMOT]
Oxir zamon keldi shekilli

32 Dev1102   (2012.07.15 21:16) [MALUMOT]
uyim joyim digan yigitlar bor tel qiling
+998753601102

31 farxod5666144   (2012.07.15 21:01) [MALUMOT]
Олдин уйлаб кейин бир иш килиш керак шунда хеч ким киёв истамайди

30 Uzbechka_89   (2012.07.14 22:08) [MALUMOT]
Odami o'zidayam aql bo'lishi kere, sabr qilish kere, xech kim qob ketmidi, Ollox xammani jufti bn yaratgan

29 _yigitcha_21   (2012.07.14 10:13) [MALUMOT]
Замонни охирлаётгани шу шу булса кере

28 ZIRAPCHA   (2012.07.13 17:03) [MALUMOT]
Insofi hammaga bersin

27 antagouz   (2012.07.12 22:48) [MALUMOT]
ха тогри бу гапиз АЛЛАХ хаммамизга инсоф берсин)))

26 Uddaburon   (2012.07.12 12:30) [MALUMOT]
mister, aytsayiz bas, xizmatdamiz

25 _-_NodiR_-_   (2012.07.12 01:10) [MALUMOT]
daxwaaaaaaaaatu

24 Dev_Das   (2012.07.12 00:02) [MALUMOT]
buncha uzun
oxirigacha uqimadim

23 Odil-oxran   (2012.07.11 23:42) [MALUMOT]
xa to'rida qiz ko'p yigitlar oz nima qiladi qariqiz bob qolgandan ko'ra maxkam uwlagani yaxwimasmi gurur or nomus xam bor lekin uzbek qizlarida noz degan narsa qolmagani juda xam achinarli xol
Xayo yoq qizlarni bazilarida bu tubanlik
Rus tilida wunday so'zlarni aytiwadi men uyalaman aytgani xammani o'ziga insof bersin
Lekin iboli qizlarimiz xam bor ularga xavas qilaman

22 BANKIR_XONIM   (2012.07.11 23:21) [MALUMOT]
bew barmoq teng emas...

+1   Спам
21 Mister_mardon9292   (2012.07.11 19:57) [MALUMOT]
Уддабурон? Суриштирсангиз хам хечки ёмонламайди уни сизга. Маслахатим мактабда укиётган 5синфдаги кизларни узингизга екканни танлаб олинг. 5синфдан тепасига ишоонч йууук. Ман танлаб куйгандим. 4йил олдинг янаги йил туй. Келинг сизхам.

20 Uddaburon   (2012.07.11 17:40) [MALUMOT]
1. Vooyyy qizligimda yurvolay.
2. Ey nodon qiz nimalar qilib qo'yding, yeb qo'yibsanku.
3. Exx to'ydim bu xayotdan, o'lgim kelyapti (bilmaydiki u oxiratiga tekin chipta olib qo'yganini, yana bonusi bilan (xech kimni boshiga tushmasin, bu narsalani o'ylab yosh keladi ko'zga)).

19 Camry   (2012.07.11 17:04) [MALUMOT]
Hm zamonaviy bu qizla uyatdan keyin tug'ilgan. Bugun yuradide ertaga... G'ar qarisa otin bo'ladi.

18 Uddaburon   (2012.07.11 15:14) [MALUMOT]
Mister, Mashrab nimaga uylanmagan desam gap bu yog'da ekanda. smile birorta qizzi surishtirganiyam cho'chiydigon bo'b qomman, yana ishkallari chiqib qomasin deb.

17 Mister_mardon9292   (2012.07.11 13:59) [MALUMOT]
Уддабурон? Худога таваккал деб уйланаверамиз худо бизга раво кургани бордир.

16 Uddaburon   (2012.07.11 12:42) [MALUMOT]
eng qizig'i biz kimmi olarkanmiza ?
Hamma gap oilada. Ota onasiga barbir bgandan keyin qiziga ham barbirda.
Qazisan qartasan, tuqqaningga tortasan.

15 Ezgulik_Nuri   (2012.07.11 11:40) [MALUMOT]
astag'furillo shunaqa qizlayam bor ekanmi?

14 yason4000   (2012.07.11 11:30) [MALUMOT]
bu ketishda qiyomat boladi xudoim ozi asrasin

13 yason4000   (2012.07.11 11:28) [MALUMOT]
ozbekistonda tel ishlatmagan qiz qolmadi manimcha uylanmagan bolalarga achiniman xozirgi zamonda bir qizga ishonish qiyin bolib qoldi sad

12 ZEBO0516   (2012.07.11 10:33) [MALUMOT]
HAMMANI INSOFINI BERSIN

11 _DialNeNiNo_   (2012.07.11 10:27) [MALUMOT]
afsus

10 (((_CharoS_)))   (2012.07.11 10:11) [MALUMOT]
HAMMANI INSOFINI BERSIN

9 TAXI_Ru   (2012.07.11 10:10) [MALUMOT]
ollox ollox qizlarga nima bolepti ? Man umuman tuwinmiman nima kera ularga ? Sabr qil eriwasan owa xoxlavotgan narsanga bita sani deb butun bowli xalq yamon otliq boliwini oylap kormadingmi? Yaratgan insofu diyonatni xamamizga bergin.

8 (((_CharoS_)))   (2012.07.11 10:08) [MALUMOT]
beta MALUMOT UCHUN RAXMAT AFSUSLAR B6LSINKI WILQIM QIZLAR K6PAYIB KETYAPTI haha

7 Nafisa2101   (2012.07.11 09:54) [MALUMOT]
Xamani insofini o`ziga bersin.

6 shahidilya94   (2012.07.11 09:18) [MALUMOT]
tugri wunaka sur,behayo kizlar kupayib ketgan hozir.man kiz bolaligim un ulani urniga hijolat bulaman!!!!bizikilaram chet elga karab ketvotti!!essizzzz

5 SHOHRUH_92   (2012.07.11 08:37) [MALUMOT]
surprised

4 Ali4742   (2012.07.11 08:11) [MALUMOT]
oyla obrusini tukilishida kuproq qizlrni xissasi katta buladi xozirgi kunda kup qizlarimiz bexayolek beandeshalek bulib ketyabdi

3 Karen_uz   (2012.07.11 08:01) [MALUMOT]
xozirgi qizlarga xayron qolasan rostdanam super kleyde yopishvoladi xuddi Sarvarga o'xshagan xol mandayam bo'ldi oxiri uylanganman 1 qizim bor dib qutilmoqchidim bo'madi oxiri nomerimmi o'zgartirdim ish joyimnikini xam. Qizlaga ishonch yo'q. Bolla oppoq dimoqchimasman agar sila (qizlaga) o'zilani xayo iboyilini ustin qo'yib o'sha bolaga o'zilani topshirmasela u bollayam silani zo'rlamidi. Mani bir yangiligim boridi shu xaqda mana o'qib ko'rila
sherlar.uz/news/oramizdagi_zino/2012-05-06-14157

2 sayxan1221   (2012.07.11 02:58) [MALUMOT]
Juda ma'noli va to'g'ri gaplar. Xudo hammamizga insof bersin.

1 Beliy_94   (2012.07.11 02:15) [MALUMOT]
o'qimadim

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Июль 2012  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    3031
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz