Жаҳон иқтисодий форумининг (ЖИФ) маърузасига кўра, йил давомида мамлакатларнинг кўпчилигида эркаклар ва аёллар ҳуқуқлари орасидаги фарқ сезилмас даражада қисқарган.
Уларнинг ичида Исландия энг эркин мамлакат бўлиб чиқди.
ЖИФ маърузани эркаклар ва аёлларнинг мамлакат сиёсий ҳаётидаги иштироки, иқтисодий тенглик, инсон ҳуқуқлари, таълим ва соғлиқни сақлаш бўйича хизматларни олиш имкониятлари тўғрисидаги маълумотларга таянган ҳолда тайёрлади.
Шу ўринда, Исландия рейтингда бешинчи бор етакчилик қилаётганини айтиш жоиз. Рейтингга жами 136 та мамлакат кирган. Ундаги иккинчи ўрин Финляндияга берилди, учинчи ўринда эса Норвегия кетмоқда. Шунингдек, биринчи бешталикдан Швеция ва Филиппин давлатлари ҳам ўрин олди.
Хитой ва Япония каби йирик иқтисодиётга эга Осиё мамлакатлари ҳатто биринчи йигирматаликка ҳам кира олмагани қайд этилади. Хитой бу борада 69-ўринни, Япония эса 105-ўринни эгаллади.
Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларидаги вазият ўтган йил давомида деярли ўзгаргани йўқ. ЖИФ бундай маърузани саккизинчи йил нашр этмоқда.