АКИpress агентилиги тарқатган хабарда айлитишича, «Аалам» партияси етакчиси Арсланбек Малиев Қирғизистоннинг номини ўзгартиришни таклиф қилмоқда.
Унинг фикрича, мамлакатни расман Қирғизистон эмас, Қирғизжер деб атаган маъқул. Чунки чет элликлар кўпинча Қирғизистонни кўпинча Қурдистон билан адаштиришади. Қолаверса, «истон» қўшимчаси Афғонистон каби беқарор ўлкаларни эсга солади.
Малиев мамлакат номи русчада Киргизия сифатида қолавериши мумкинлигини айтган. Инглиз тилида янгича аташ керак – Kyrgyzland.
Қирғизистон номини ўзгартириши таклифи аввал ҳам билдирилган. Масалан, «Фуқаролик ташаббуси» бирлашмаси раиси Медетхан Қунай Осмонўпар тоғлар ўлкаси деган ном билан чиққан эди. Унинг фикрича, ҳудудининг 95 фоизи тоғлардан иборат мамлакат учун бу ном чуқур маънога эга.
Иқтисодиётни ривожлантирин жамғармаси ходими Уран Чекирбаев эса Қирғизистон Қўшма Штатлари номини таклиф қилган. Шунингдек, у мамлаканинг маълум қисмларини хорижликларга ижарага бериш мумкинлигини ҳам айтган.