Главная » 2013»Июнь»29 » Иорданияга қарши ўйин «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади
00:25
Иорданияга қарши ўйин «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари плей-офф ўйинида Иорданияга қарши майдонга тушади. Ушбу ўйин пойтахтимиздаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтиши хабар қилинмоқда.
Сабаби «Бунёдкор» стадионининг майсалари янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадиди кўчириб олиниб, қайтадан экиб чиқилди. Катта эҳтимол билан бу стадион сентябрь ойига қадар тайёр бўлмаслиги мумкин. Шу сабабдан таваккал қилмасдан, терма жамоамиз иштирокидаги ўйин ўзимизнинг жонажон «Пахтакор» стадионига кўчирилди.Ўйин соат 19:00да бошланиши белгилаб қўйилган. Эслатиб ўтамиз, 6 сенятябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Иорданияга қарши тўп суради. Шундан сўнг орадан 4 кун ўтиб 10 сентябрь куни Тошкентда «Пахтакор» стадионида жавоб ўйини бўлиб ўтади.