Аввалроқ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тўртта янги телеканални ишга туширишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик.
ЎзМТРКдаги манбаларнинг Daryo.uz сайтига маълум қилишича, "Тошкент” телеканали базасида ташкил қилинган мусиқий "Наво” ва "Ёшлар” қошидаги кино мавзусига бағишланган "Кинотеатр” каналлари 14-ноябр куни эфир юзини кўради.
Дастлабки иш кунини янги телеканаллар 17:00 дан 23:00 гача давом эттириши кўзда тутилган. Мазкур телеканалларнинг барчаси ўз кўрсатувларини рақамли форматда намойиш қилади.
Маълумотларга қараганда, "Ўзбекистон” телеканали базасида "Оилавий”, "Маданият ва Маърифат” қошида "Ҳудудлар” телеканалларини ишга тушириш устида ҳам изчил иш олиб борилмоқда.