Бир куни Умар розияллоҳу
анҳу ўз халифаликларини
айланиб юрганларида,
елкасида бола кўтариб юрган
бир кишини учратиб
қолдилар. Уларга қараб туриб, "бир-бирига бунчалик
ўхшаш ота-болани ҳали
кўрмагандим”, дедилар. У киши эса, эй Амирул
мўминийн, Аллоҳга қасамки,
бу болани марҳума аёлим
туққан” , деди. Халифа
ҳайрон қолиб, бўлиб ўтган
воқеани сўрадилар. " Эй Амирул мўминийн, деб сўз
бошлади ҳалиги киши, -
сафарга чиқишимдан аввал
ҳомиладор аёлимга,
ҳомилангни Аллоҳга омонат
топширдим, дедим.
Сафардан қайтмасимдан
олдин аёлим вафот этди.
Кунлардан бирида Бақий
қабристонидан чиқаётган
нурни кўриб қолдим.
Қўшнимдан эса бу ҳол тунлари шу жойда бўлиб
туришини билдим. Мен бу
нур аёлим қабридан
кўтарилаётганини пайқаб,
уни очдим. Марҳума
аёлимнинг тиззаларида эса тирик бола турарди! Четдан
эса бир овоз менга: "Аллоҳга
омонат топширган болангни
ол, агар боланинг онасини
ҳам омонат топширганингда,
уни ҳам тирик топардинг ”, деди. Мен болани олдим, қабр
эса дарҳол ўзи ёпилиб
қолди”.
Ушбу ҳикояни ўқиб туриб, бу
нарса Саодат асрида бўлган-да
дейишингиз мумкин. Лекин
бизнинг замонимизда ҳам
шундай воқеалар бўлган.
Ҳозир сизга ўзим эшитган бир ҳикояни айтиб бермоқчиман.
Тошкентлик бир аёлнинг
биттагина қизи бўлган экан.
Қиз улғайиб, вояга етгандан
сўнг тақдир тақозоси билан
уни Бухорога узатадиган
бўлибди. Тўйлар чиройли ўтибди. Она ўз
нуридийдасини янги уйига
қўйиб қайтаётган пайтда,
қудаси билан хайрлашаётиб,
қизимни сизга, сизни
Аллоҳга топширдим, билмаганларини ўргатасиз,
дебди. Аёл Тошкентга
қайтибди. Бир неча ой
ўтгандан сўнг телефон
жиринглабди. Телефонда унга
тез Бухорога келишларини айтишибди. Бориб не кўз
билан кўрсинки, келин
тушган уй бутунлай ёниб
кетган. Ҳовлида эса фақатгина
у Аллоҳга омонат қилган
қудаси омон қолган экан, холос.
Муҳтарама опа-сингиллар,
агар биз барча ишларимизда
Аллоҳга таваккал қилсак,
яқинларимизни фақатгина
Ўзигагина омонат топширсак,
балою офатлардан омонда бўламиз, иншааллоҳ!
Манбаа: Muslimaat.uz
|