Главная » 2013»Январь»4 » IFFHS: Миржалол Қосимов дунё мураббийлари рейтингида 14-ўринни эгаллади
22:51
IFFHS: Миржалол Қосимов дунё мураббийлари рейтингида 14-ўринни эгаллади
Халқаро футбол тарихи ва
статистикаси федерацияси (IFFHS)
2012 йилда дунё
мураббийларининг рейтинг
жадвалини эълон қилди.
Эътиборли томони, ўтказилган
сўровномада Ўзбекистон миллий
терма жамоаси ва "Бунёдкор"
клуби бош мураббийи Миржалол
Қосимовга ҳам сўровнома
иштирокчилари овоз беришган
ва ўзбек мутахассиси 6 очко
билан 14-ўринни банд этган.
Хабарингиз бор, Миржалол
Қосимов "Бунёдкор" билан ОЧЛ
ярим финалигача етиб борган
бўлса, Ўзбекистон терма
жамоасини қабул қилиб
олганидан кейин 4та ўйинда
иштирок этиб, 2та дуранг ва 2та
ғалабага эришди. Натижада
терма жамоамиз ЖЧ-2014
саралашининг "А" гуруҳи
пешқадами бўлиб турибди.
Сўровнома барча қитъалардан
танлаб олинган таҳририятлар ва
экспертлар иштирок этишди.
IFFHS версияси бўйича
жаҳоннинг 2012 йилдаги энг
яхши мураббийи деб испаниялик
Висенте Дель Боске топилди.
Унинг ҳисобида 231 балл
тўпланди. Мутахассис ўз терма
жамоаси билан Европа чемпион
унвонини қўлга киритди.
Евро-2012да финалгача етиб
келган Италия терма жамоаси
бош мураббийи Чезаре
Пранделли эса сўровномада 2-
ўринни қўлга киритди (83 балл).
Учинчи ўрин эса Мексика
олимпия терма жамоаси билан
олимпиада чемпионлигини қўлга
киритган Луис Фернандо Тенага
насиб этди. Мексикаликлар
финалда Бразилия устидан 2:1
ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўтган йилги сўровномада кучли
учликка кирган Германия терма
жамоаси бош мураббийи Йоахим
Лёв эса бу сафар 4-ўринни
эгаллади. Замбия билан Африка
миллатлар кубогини қўлга
киритган Эрве Ренарга 5-ўрин
муносиб кўрилди.
Осиё терма жамоаларида
ишлаётган Альберто Заккерони
(Япония) 9 очко билан 10-ўринни
эгаллаган бўлса, Жанубий Корея
олимпия терма жамоаси бош
мураббийи Мюнг Бо Хонг эса
Қосимовдан кейинги ўринни
эгаллаган. Шунингдек, Украина
терма жамоаси бош мураббийи
Олег Блохин ҳам ҳамюртимиздан
ортда қолган.
2012 йилнинг энг яхши
мураббийи танлови натижалари
билан IFFHS сайтида танишиб
олишингиз мумкин.