YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:50
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 6
MEXMON 6
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2014 » Март » 23 » Ибратли хикоя (хамма укишинихохлардим)
20:03
Ибратли хикоя (хамма укишинихохлардим)
«Қирқ йилдан буён саратон
(рак) касалига йўлиққан
беморларни даволайман. Бу вақт
мобайнида турли ҳодисаларга дуч
келдим. Шуларнинг ичидан 1976
йили содир бўлган бир воқеани
ҳикоя қилиб бермоқчиман...
Бош шифокор лавозимида
ишлаган пайтимда Сароб исмли ёш
беморим бўлиб, кўкрак саратонига
чалинган эди. Уни шахсан ўзим
даволар эдим. Аллоҳнинг изни
билан қисқа муддат ичида унинг
аҳволи яхшилана бошлади. Фақат
у камида беш йилгача ўзини
қаттиқ парваришда сақлаши
керак эди. Тўрт йил ўтиб, Сароб
Измирга бориб келишни истади.
Қиш ойи бўлгани учун самолётда
кетиш шарти билан рухсат
бердим. Афсуски, у самолётга
чипта ололмай, автобусда йўлга
чиқибди. Бунинг устига,
автоҳалокат туфайли олти соат
совуқда қолиб кетибди. Касаллик
тезда унинг суяк ва ўпкаларига
тарқаб кетди. У метастаза
(касалликнинг бошқа аъзоларга
ёйилиши) сабабли умуман юра
олмас, ўпкасига доимий кислород
жиҳозлари қўлланар, шунинг учун
гапириши ҳам осон эмас эди.
Бир сафар уйига борганимда:
«Доктор... Мен сиздан... жуда
хафаман», – деди у.
«Нима учун?» деб сўрадим.
«Сиз... диндор одам... экансиз...
Нега менга ҳам... Аллоҳни, ўлимни,
охиратни тушунтирмадингиз?»
Унинг диний илми оз эди. Буни
билар эдим. Шунинг учун унинг бу
саволидан бир оз шошиб қолдим.
Саробнинг кўнглини олишга, хафа
қилмасликка ҳаракат қилиб:
«Докторларга боғланиш осон,
пулини берасан-у, истаган
муолажангни олаверасан. Аммо
иймон муолажасини чин дилдан
исташинг керак», – дедим. У
«Истайман» деган маънода бош
ирғади. Шундан сўнг умидсиз
тиббий муолажанинг ёнига
шифобахш иймон муолажаси
қўшилди. У мен ўргатаётган иймон
ҳақиқатларини бутун вужуди
билан тинглар, ора-сира саволлар
сўраб турар эди.
Доктор, – деди у вафотига бирор
ҳафта қолганида. – Мен...
ўлаётганимда нима дейишим...
керак?»
«Сенинг ҳолатинг ўзига хос. Сенга
калимаи шаҳодатни айтиш
узунлик қилади. У онни
сезганингда «Аллоҳ, Муҳаммад»,
десанг кифоя», – дедим. У табассум
билан бош силкиди. Оғриқ кучли
бўлгани учун Саробга давомли
равишда морфин қилар эдик.
Орада сафарга кетиб қолиб, бир
муддат уни кўра олмадим.
Қайтиб келганимда онаси
қўнғироқ қилиб: «Сароб бир
ҳафтадан бери морфин
қилдирмаяпти», – деди. Тезда
унинг уйига бордим ва нима учун
укол қилдирмаётганини сўрадим.
Саробнинг жавобини ҳалигача
унутолмайман. Эсласам, титраб
кетаман: «Дорининг таъсири билан
ўлимга уйқуда дуч келсам ва
«Аллоҳ, Муҳаммад», дея олмай
қолсам-чи?»– деди у.
Ушанда Жумъа куни эди, унинг
чамаси тўрт кунлик умри қолган
эди. Эртаси куни унга: «Ҳеч
қўрқма, – дедим, – бемалол укол
олишинг мумкин». Сароб бу
учрашувимизда охирги саволини
берди: «Доктор! Азроил... менга
қай... шаклда кўринади?» «Қизим,
Азроил алайҳиссалом бир
фаришта. Ҳеч сиқилма, у сенга
гўзал кўринишда келади», дея
таскин бердим.
Сешанба куни Саробнинг
оғирлашганини эшитганим заҳоти
уйига йўл олдим. Лекин афсуски, у
билан видолашиш менга насиб
қилмади. Унинг оиласи бутунлай
паришон ҳолатда эди. Фақат уни
узоқ муддат парваришлаган бир
диндор аёл қариндоши тик турган
эди.
Мени кўрган заҳоти ёнимга келиб,
унинг сўнгги онларини гапириб
берди: «Доктор, бир оз олдин бу
уйда мўъжиза содир бўлди. Сароб
кислород жиҳозини ечиб, отди ва
«Ўрнингдан қимирлама»,
дейишимизга қарамасдан, туриб,
таҳорат қилди. Сўнг икки ракъат
намоз ўқиди. Ҳаммамиз қотиб
қолдик. Кейин эса калимаи
шаҳодат келтирди ва «Докторга
айтинглар, ўлим фариштаси у
айтганидан ҳам гўзал экан», –
деди-ю, жони узилди»...
Ўлим фариштаси келганида
ғафлатда қолмаслик учун морфин
қабул қилмай, қаттиқ оғриқларга
ҳам бардош берган қизни Аллоҳ
ёлғиз ташлаб қўймади. Бу
дунёнинг эшигини табассум ила
ёпиб, у дунёнинг эшигини табассум
ила очиш неъматини ато этди...»
Ҳикоя тугади.
Ҳа, Ислом ана шундай ажойиб дин.
Инсонларга икки дунё саодатини
тақдим қиладиган дин. Фақат
инсонларнинг ўзлари бу диндан
бехабар қолиб, бахтдан мосуво
бўладилар, холос.
Ҳикоя қаҳрамони турли
сабабларга кўра ота-
боболарининг дини бўлмиш
Исломдан узоқда бўлди. Ёшгина
бўла туриб, оғир дардга чалинди.
Ихлосли мусулмонни учратиб,
Ислом ҳақида озгина маълумот
олди ва калимаи шаҳодат ҳамда
икки ракъат намоз ила гўзал
суратдаги ўлим фариштасини
қувонч билан қарши олди.
Бу нақадар бахт! Бу нечук саодат!
Ушбу бахт ва саодат бу дунёда
Исломга амал қилиб яшаган
кишилар учун неча чандон кўп
бўлишини бир ўйлаб кўринг-а!
Шунинг учун бу диндан бехабар
қолмасликка ҳаракат қилиш, уни
ўрганиш ва унга мувофиқ яшаш
керак. Ана шунда бу дунё ва
охират саодати тугал бўлади.
Мукаммал саодат насиб қилган
бўлади.
Аллоҳим! Барчамизга икки
дунёнинг мукаммал саодатини
насиб этгин! Омин!
Категория: IBRATLI XIKOYALAR | Просмотров: 1620 | Добавил: FARRUH_6777 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Ali4742   (2014.03.24 09:14) [MALUMOT]
qoyil zur

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz