Англиянинг The Dayly Mail нашри томонидан хабар қилинишича, Хосеп Гвардиола ниҳоят мураббийлик фаолиятини қайта тиклашга қарор қилган. Номи юқорида келтирилган нашр томонидан таъкидланишича, испаниялик мураббий "Челси" клубини танлаган.
Гвардиола ёзда Роман Абрамович жамоасини қабул қилиб олишга тайёрланмоқда. Эслатиб ўтамиз, Гвардиола айни вақтда Нью Йоркда истиқомат қилмоқда.
Бундан аввал Гвардиола "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Милан" ва "Бавария" клубларида ишлаши мумкинлиги айтилган эди.