Терма жамоамизнинг дастлабки
учрашувданоқ асосан ҳимоявий ўйин кўрсатиши маълум бўлиб қолганди.
Иккинчи учрашувда ҳам бу кўзга ташланганди. Учинчи, ҳеч нарсани ҳал
қилмайдиган ўйинда ҳам ҳимоявий тактика танланди. Қизиғи бу сафар ҳам
бу тактика бизнинг фойдамизга ишлади.
Биринчи бўлимда
вакилларимиз деярли ҳужум уюштиришмади. Ягона ҳужум гол учун кифоя
қилди. Ўша ҳужум ҳам учрашувнинг биринчи бўлимга қўшиб берилган
дақиқасида уюштирилди. Раҳматуллаев тўпни жарима майдончасига етказиб
берди. Кутилмаганда Ироқ терма жамоаси ҳимоячиси тўпни узоқлаштириш
ўрнига Баҳриддиновнинг оёқлари остига ташлаб берди, Баҳридднов эса бу
имкониятни қўлдан чиқармади. Шу сонияда учрашувнинг биринчи бўлимга
якун ясалди.
Иккинчи бўлимни ҳам кўп ҳужумлар билан
ўтказдик дея олмаймиз. Сардор Мирзаев майдонга тушгунча, албатта. Айнан
"Нефтчи" футболчисининг майдонга туширилиши ҳужумларимизни анча
тезкорлашувига сабаб бўлди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб
бораётган лаҳзаларда яна вакилларимиз хавфли ҳужумлар ташкил этишди.
Сардор Рашидов қанотдан бир ҳимоячини ортда қолдириб тўпни жарима
майдончасига етказиб берди. Сардор Мирзаевнинг зарбасини дарвозабон
қайтарди. Қайтган тўпни яна вакилларимиз эгаллаб олшди. Дилшод
Жўраевдан тўпни қабул қилиб олган Рашидов худди олдингидек, тўпни
Сардор Мирзаевга етказиб берди. Сардорнинг иккинчи зарбаси жуда ишончли
аниқ кўриниш олди.
Ҳа, гуруҳни юз фоизлик натижа билан
тугатдик. Дарвозамиздан бирор марта тўп олиб чиқмадик. Бир қарашда
ҳаммаси яхшидек, бироқ ўйинда етарлича камчиликлар кўзга ташланиб
турибди. Тўпни ўзида ушлаб туриш, бир-бирини тўп билан таъминлашда
камчиликларимиз жуда кўплиги сезилиб турибди. Бу жиддий рақибларга
қарши учрашувда панд бериши мумкин. Навбатдаги рақибимиз Саудия
Арабистони терма жамоаси. Яна араблар билан ўйнаймиз. Яна бир марта
индивидуал жиҳатдан яхши шаклланган жамоа рақибимиз бўлади. Учрашувдаги
ғалаба терма жамоамизни Жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Шундай экан
учрашувга алоҳида тайёргарлик, камчиликларни бартараф этиш талаб этади.
Ўзбекистон (U-19)-Ироқ (U-19)-2:0(1:0) Голлар: Баҳриддинов (45+1), Мирзаев (90+2)
Ўзбекистон U-19: 21.
Акмал Турсунбоев, 15. Даврон Ҳошимов, 5. Жавлон Гусейнов (с), 2. Дилшод
Жўраев, 14. Азамат Мамажонов. 32. Бекзод Мирҳайдаров, 11. Алибобо
Раҳматуллаев, 23. Исроил Эргашев, (Сардор Мирзаев, 59) 16. Акром
Баҳриддинов, 7. Сардор Рашидов, 24. Александр Лупашко.
Ироқ U-19: 12.
Жалол Ҳасан, 4. Муҳаммад Ходий, 8. Али Зўвайд (27. Амжад Қалаф, 72),
13. Амжад Волид (14. Муҳаммад Аҳмад, 54), 15. Волид Баҳр, 16. Али
Сабоҳ, 18. Амури Иедан, 20. Ахмад Фадил (с), 24. Марвон Хусайн, 33.
Аммар Жаббор (9. Муҳаммад Саад, 42), 34. Ал Баҳжод.
КХДР (U-19) - Баҳрайн (U-19) 2:0
"В" ГУРУҲИ
№ |
Жамоа |
Ў |
Ю |
Д |
М |
Т-Н |
О |
1. |
Ўзбекистон |
3 |
3 |
0 |
0 |
4-0 |
9 |
2. |
КХДР |
3 |
2 |
0 |
1 |
5-1 |
6 |
3. |
Баҳрайн |
3 |
1 |
0 |
2 |
2-4 |
3 |
4. |
Ироқ |
3 |
0 |
0 |
3 |
1-7 |
0 |
|