Google Translate автоматиr таржима онлайн-сервиси тиллари рўйхатида ўзбек тили ҳам пайдо бўлди.Эндиликда ўзбек тилидаги матнларни бошқа тилга ўгириш,бошқа тилдаги матнларни эса ўзбекчага автоматик таржима қилиш имконияти мавжуд бўлади. Google Translate хизматида ўзбек тили янги ишга тушгани сабабли бир қатор камчиликларга эга эканини кўриш мумкин.Бу борада ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларда ҳам ўқиш мумкин.Жумладан ибораларнинг нотўғри таржима қилинаётгани ва бутунлай тескари маънодаги таржималар ҳам мавжудлиги аниқланган.
Ҳозирда Google Translate тиллари рўйхатидаги 90 та тил орасида ўзбек,тожик ва қозоқ тилларини кўриш мумкин.
Google Translate – бепул таржима хизмати бўлиб, унда нафақат алоҳида сўзларни, балки бутун бир матнлар ва вебсайтларни ҳам таржима қилиш мумкин. Ҳозирги вақтда сервис 90та тилни қўллаб-қувватлайди.
Google таржимони юз миллионлаб ҳужжатлардаги ўзига хос иборалардан фойдаланиб, улар асосида таржиманинг энг яхши вариантини ишлаб чиқади. Одамлар томонидан таржима қилинган матнлардаги бир хил тузилмаларни топиб, сервис гап таржимаси бўйича ўз таклифларини ҳам бериши мумкин. Катта ҳажмдаги матнлардан стандарт қисмларни излаш жараёни статистик машина таржимаси деб аталади.