"General Motors" компанияси ўзининг "Spin" деб номланган янги моделининг суратларини намойиш этди."Chevrolet Spin" "GM"нинг Бразилиядаги бўлинмасида тайёрланди ва дунёнинг тўртта қитъасига синаш учун юборилди. "Spin"нинг ғилдираги унинг "укаси" бўлмиш "Chevrolet Cobalt"да бўлгани каби 2620 мм.ни ташкил этади. Ҳар икки модел аслида бир-бирига жуда ўхшайди. "Chevrolet"дан маълум қилишларича 7 ўриндиқли моделда "Spin"даги багаж хажми 162 литрни ташкил этилди. 5 та ўриндиқли моделда эса багаж учун анча -мунча бўш жой бор - 710 литр. Минивэн икки хил комплектда чиқарилади. 5 та ўриндиқли LT да - кондиционер, ABS ва EBD тизимли рул кучайтиргич, иккита ҳимоя ёстиқчаси, барча эшик ойналарини электр кўтаргич ва марказий қулфлаш тизими мавжуд. LTZ комплектида эса учинчи қўшимча ўриндиқ, орқада компьютер, машинани жойлаштириш датчиги ва кўп функцияли рул бор.
Ҳар икки версияга тўрт цилиндрли Econo.Flex 1,8-литрли двигатели ўрнатилган. Бензинда ҳаракатланганда унинг кучи 106 от кучига етади. Буюртмага қараб икки хил механик узатма тавсия қилинади: 5 босқичли механик узатма ва 6 босқичли атовмат узатма. Янги минивэннинг нарҳи ҳозирча маълум қилинмаган. Лекин унинг Сан-Паулу шаҳридаги заводда ишлаб чиқарилиши аниқ. Янги автомобил Жанбуий Америка ва Осиёга июл ойида етказиб берилади.
|