General Motors Ўзбекистондаги
фаолияти учун АҚШ Давлат
департаментининг юксак корпоратив
стандартлари учун мукофотига савозор
бўлди. Хорижий мамлакатларда ишлайдиган
Америка компанияларига аталган
мазкур мукофот 1999 йилдан бери
Давлат котиби томонидан
топширилади. Бу йил 82 даъвогар
ичидан энг яхшилари танлаб олинди.
Бу йилги ғолибларга мукофотни 28
ноябрь куни АҚШ Давлат котиби
Хиллари Клинтон тантанали маросимда
топширади.
GM концерни Ўзбекистоннинг
автомобилсозлик тармоғига 2008 йили
кириб келган. Шу пайтгача корхона
томонидан Epica, Captivа, Lacetti, Spark,
Malibu ва Cobalt русумидаги
автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга
қўйилди.