2013 йилда 51,82% маҳсулот экспорт қилинади.
GM Uzbekistan 2013 йилда автомобил экспортини 51,82%гача етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, «Ўзавтосаноат» АК вакили маълум қилган.
Маълумотларга кўра, кейинги йили қўшма корхонада 274 минг автомобил ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Шундан 142 минг донаси ташқи бозорга, (51,82%) 132 таси эса ички бозорга чиқарилади. «Ўзавтосаноат» вакилининг қайд этишича, 2012 йилда GM Uzbekistan 235 мингта автомобил ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Шундан 117,5 мингта машина ёки маҳсулотнинг 50% экспортга йўналтирилади. Қолган ярми эса ички бозорга чиқарилади.
2011 йилда Ўзбекистон автоконцерни 222 мингта машина ишлаб чиқарган ва 108 минг дона автомобилни экспорт қилган. 114 минг дона автомобиль эса Ўзбекистоннинг ўзида сотилган.