Главная » 2016»Октябрь»6 » ГЕРМАНИЯЛИК ФУҚАРОЛАР ЎҒЛИНИ 30 ЙИЛ КЎЧАГА ЧИҚАРМАГАНИ МАЪЛУМ БЎЛДИ
14:36
ГЕРМАНИЯЛИК ФУҚАРОЛАР ЎҒЛИНИ 30 ЙИЛ КЎЧАГА ЧИҚАРМАГАНИ МАЪЛУМ БЎЛДИ
Немис полициячилари ота-онаси томондан 30 йил мобайнида уй қамоғида сақланган эркакни озод қилди, деб хабар қилди “Lenta.ru” нашри.
Мазкур тадбир 21 сентябрь куни ўтказилган бўлса-да, бу ҳақда энди маълум қилинди.
43 ёшли Маркус Бавариянинг Фрайенфельс қишлоғида яшаган. Полициянинг тахмин қилишича, унинг ота-онаси 79 ёшли Эрвин ва 76 ёшли Вальтрудлар фарзандини уй қамоғига ҳукм қилган. Улар ўғлини ноқонуний равишда озодликдан маҳрум этганликда гумонланмоқда.
Аммо эр-хотиннинг маълумот беришича, ўғиллари 1984 йилдан бошлаб, мактабда болалар масхара қилгани учун кўчага чиқмай қўйган. “Ўғлим руҳий азоблардан жуда қийналиб кетди. Уни ҳар доим мактабга боришга ундаганмиз, аммо у айтганимизни қилмади. Бизнинг ёнимизда бўлиш учун ҳеч қаерга чиқмади”, дейди онаси Вальтруд. Умумий ҳисобда Маркус 32 йил умрини тўрт девор орасида ўтказган.
Полициянинг аниқлашича, қишлоқ аҳолиси Маркуснинг аҳволидан хабардор бўлса-да, аммо бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бермаган. Маркус ҳақида полициячилар қишлоққа янги кўчиб келган одамдан эшитган