Главная » 2012»Март»4 » Германия фуқароси юзини реклама майдончаси сифатида сотувга қўйди
00:18
Германия фуқароси юзини реклама майдончаси сифатида сотувга қўйди
Уве юзини бин нечта зоналарга ажратди, энди реклама берувчилар ушбу зоналарда муайян ҳақ эвазига ўз баннерларини жойлаштиришлари мумкин. Хусусан манглайдаги татуировка 50 минг евро туради, ёноқлардан бирида реклама жойлаштириш эса – 20 минг, иякда – беш минг евро.
Агар бирорта компания Увенинг юзини тўлиқ сотиб олишни истаса, у юз минг евро тўлашига тўғри келади. Тадбиркор немиснинг сўзларига кўра, реклама берувчининг қайси соҳада фаолият юритишининг фарқи йўқ.
Трёшелнинг қайд этишича, бундай ғаройиб қарорга уни жониворларга бўлган муҳаббати ундаган. У ҳар доим сенбернарларга бағишланган музейни барпо этишни орзу қилган, аммо буни амалга ошириш учун унда маблағ бўлмаган. Бўлғуси реклама битимларидан тушадиган маблағларни Уве музейни ташкил этишга сарфламоқчи.
Бир неча йил олдин Ғарбда реклама мақсадларида татуировка қилиш амалиёти тарқалганди. Хусусан, 2005 йилда GoldenPalace.com онлайн-казиноси америкалик аёл манглайига унинг логотипини туширгани учун 10 минг доллар тўлаган. 2011 йил ўрталарида "220 вольт” компанияси реклама татуировкасидан фойдаланган илк россиялик компанияга айланди. Ўшанда Петербурглик аёл орқасига татуировка қилинган компания логотипи учун 10 минг рубль олганди.