АҚШнинг General Motors корпорацияси турли носозликлар сабабли Шимолий Америка бозоридан 100 мингга яқин автомобилни қайтариб олиши ҳақида эълон қилди, дея хабар бермоқда Gazeta.ru.
Қайтариб олинадиган автомобиллар орасидан 2012 йилда ишлаб чиқарилган 36 минг та Buick Verano, Chevrolet Cruze, Chevrolet Sonic ва Chevrolet Camaro моделлари мавжуд. Уларда хавфсизлик ёстиқчаси билан боғлиқ носозлик кузатилган.
Шунингдек, 2014 йилда ишлаб чиқарилган 70 минг та Chevrolet Tahoe, Chevrolet Suburban, GMC Yukon, Chevrolet Silverado ва GMC Sierra моделлари қайтариб олинади. Ушбу автомобиллар қайтарилишига хавфсизлик камари тақилмаганлиги ва машина эшиклари ёпилмаганлиги ҳақида огоҳлантирувчи овоз сигналларидаги носозликлар сабаб бўлган.
Яқиндагина, General Motors ўт олдириш тизимидаги носозлик тўғрисидаги ҳисоботдан сўнг 15 нафар топ менежерни ўз лавозимидан озод қилди.
|