Samsung компанияси яқинда сув ва чанг кирмайдиган ҳамда "болаларга чидамли” янги телефонни ишлаб чиқариши ҳақида эълон қилганди.
Компания вакилларининг айтишича, Galaxy S4 Active ота-оналар фойдасини кўзлаб яратилган. Ушбу янги аппарат сув, қум, кир, тушириб юбориш ёки қурилмадан нотўғри фойдаланиш натижасида юзага келадиган шикастланишлардан ҳоли ва бундай ҳолатлар учун кафолат берилади.
"Биз ота-оналарнинг кўпчилиги телефонларини фарзандларига ўйнаш учун бериб қўйишини биламиз. Шу боис ёш болалари бор кўплаб хонадонларда бўлдик, улар бизга бузилган телефонларнинг уюмини кўрсатишди”, - дейди Samsung компаниясининг Европадаги инновациялар бўлими раҳбари Люк Мэнсфилд.
Бироқ, яқинда Американинг AT&T уяли алоқа компанияси ходими Galaxy S4 Active аппаратини синаб кўришга қарор қилди ва уни ўз уйидаги аквариумга солиб кўрди. Сувга иккинчи марта "шўнғиган" аппарат шу заҳоти ишламай қолган. Тажриба ўтказган ходимнинг айтишича, телефоннинг ичига сув кириб кетган. Унинг айтишича, ушбу телефон аппарати рекламасидаги кичин шрифтлар билан ёзиб қўйилган тавсия бекорга айтилмаган кўринади: "Жавобгарликни бўйнингизга олиб, истаган ишингизни қилаверинг!"
Эслатиб ўтамиз, Корея компанияси Galaxy S4 Active телефонинишу йилнинг январ ойида Sony томонидан чиқарилган Xperia Z қурилмасига рақобат қилиш мақсадида ишлаб чиқарган эди.
darakchi.uz
|