Индонезияда футбол учрашуви давомида даҳшатли воқеа содир бўлди, деб ёзади The Daily Mail нашри.
"Персираджа" клуби ҳужумчиси Акли Файруз ўтган ҳафтада "КГЧС" клуби дарвозабони Сигли Агуса Рахман қўполлиги оқибатида олган жароҳатларидан шифохонада вафот этди.
Футболчи дарҳол шифохонага юборилган, у ерда шифокорлар унинг ички органларида жароҳат ва қовуқ ёрилишини аниқлашган. Бироқ унинг умрини сақлаб қолишга кеч бўлганди, у бир неча кундан сўнг вафот этди.