БАА ҳамда Ўзбекистон термалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини ҳозиргина ўз ниҳоясига етди.
Ўйинда ҳисобни мезбонлар очишди. Жамоа сардори Исмоил Матар Саид Ал Хатири билан "девор” услубида ўйнаганидан кейин Мурод Зуҳуров билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни очди. Бўлим охирларида Санжар Турсунов мувозанатни тиклашга эришди. Санжар рақиб жарима майдони ичида тўпни ўзига ўнглаб олиб, енгил ҳаракат билан рақиб дарвозасига чиройли тўп йўллаб қўйди.
Иккинчи таймда ҳам тенг ўйин давом этди. 62-дақиқада энди Матарнинг товони билан узатган тўпидан кейин Ал Хатири Зуҳуров қаршисида пайдо бўлди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. 66-дақиқада Олег Зотеев рақибининг хатосидан сўнг жарима майдонига кириб бораётган чоғида ҳимоячи уни йиқитди – пенальти. 11 метрлик жарима зарбаси олдига терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров яқинлашиб келди. Сервер томонидан йўлланган зарбани дастлаб Али Хасиф қайтарганди, лекин қайтиб чиққан тўпни сардоримиз бу сафар хатосиз дарвозага жойлаб қўйди. Қолган дақиқаларда ҳам бир неча вазиятлар бўлишига қарамай, 2:2 ҳисоби ўзгармай қолди.
Ўртоқлик ўйини.
БАА – ЎЗБЕКИСТОН – 2:2 (1:1)
Голлар: 1:0 – Исмоил Матар (28). 1:1 – Санжар Турсунов (45+2). 1:2 – Саид Ал Хатири (62), 2:2 – Сервер Жепаров (67)
БАА: Али Хасиф, Абдулла Муса, Муҳаммад Аҳмад, Абдулазиз Санқур, Хамис Исмоил, Ҳамдан Ал Камоли, Омар Абдулраҳмон, Исмоил Матар, Саид Ал Хатири.
Ўзбекистон: Мурод Зуҳуров, Камолиддин Тожиев, Шавкат Муллажонов (Ислом Тўхтахўжаев, 64), Анзур Исмоилов, Виталий Денисов, Санжар Турсунов (Шоҳруҳ Гадоев, 70), Азиз Ҳайдаров, Фозил Мусаев (Темур Кападзе, 55), Олег Зотеев (Станислав Андреев, 88), Сервер Жепаров (Игорь Таран, 74), Александр Гейнрих (Улуғбек Бақоев, 46).