"Даракчи.uz" ўқувчиси нукуслик Фурқат Юсуповнинг таҳририятимизга юборган мақоласи футбол юлдузларига қизиқувчи фойдаланувчиларимизни бефарқ қолдирмайди, деган фикрдамиз. Бунинг учун ёш ҳамкасбимизга миннатдорчилик билдирган ҳолда, ижодий парвоз ва муваффақият тилаймиз.
Ҳар биримиз ёшлигимиздан қайсидир ўйинчининг ўйинларига меҳр берамиз, ҳамда уларни ўзимизнинг кумиримиз сифатида эътироф этамиз. Кимгадир Роналду, кимгадир Месси, яна кимгадир эса Торрес ёқади. Хўш жаҳон тан олган юлдузларнинг ҳам кумирлари бўлганми? Ҳа, албатта. Ахир, улар ҳам футбол шайдолари-ку.
Футбол оламида инқилоб қилган "ўзга сайёралик”ларнинг собиқ устози Хосеп Гвардиола 3 карра "Олтин тўп” соҳиби ва айни пайтда УЕФА президенти лавозимида ишлаётган Мишел Платинининг ўйинларидан завқ олган. Французнинг муҳлислари кўп бўлганлиги шубҳасиз албатта. Унинг ватандоши Давид Трезеге ҳам Мишелнинг ҳақиқий фанати бўлган. Давид шунингдек, яна бир ватандоши Жан Тиганонинг ҳам ўйинларидан завқ олган. Футболимиз фахри Миржалол Қосимов ҳам Мишел Платинининг ва Марадонанинг ўйинларини севиб томоша қилган. Украиналик "Олтин тўп” соҳиби Андрей Шевченко болалигида Мишел Платини, Зико, Ромарио ва Пеленинг ўйинларига ошуфта бўлган. "Ювентус” жамоасининг собиқ рамзи Алессандро дел Перо Мишел Платини, бразилиялик Зико ва 3 карра "Олтин тўп” соҳиби голланд Марко ван Бастенларни ўзининг кумири сифатида билади. Тиззасидан жароҳат олиб футбол билан эрта хайрлашган Марконинг ўйинларига "иккинчи Ван Бастен” сифатида эътироф этилган Рууд ван Нистелрой ва италиялик Филиппо Инзаги, шунингдек болгариялик Димитар Бербатов ҳам ошуфта бўлишган. Димитарга шунингдек ҳамюрти Христо Стоичковнинг ҳам ўйинлари манзур бўлган.
Футболчилик фаолиятига якун ясаган, жаҳоннинг 3 карра энг яхши футболчиси бразилиялик Роналдони ҳам кумир сифатида биладиганлар оз эмас. Голландиялик Луис Суарес, россиялик Андрей Аршавин, бразилиялик Алесандро Пато, Вагнер Лав ва Робиньолар ана шулар жумласидандир. Пато ва Робиньо фақат Роналдонигина кумир сифатида тан олишган бўлса, Луис шунингдек гол уриш бўйича Аргентина терма жамоаси рекордчиси Габриел Батистутани ҳам тан олади. Андрейга "Барса” билан икки марта жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлган Роналдиньо ва Месси, Вагнерга эса Роналдиньо ва Ромариоларнинг ҳам ўйинлари ёққан. 1000 та гол урган Ромарионинг асл ишқибозлари сафига аргентиналик "қуёнча” Хавьер Савиола ва голланд Рафаель ван дер Ваартларни киритишимиз мумкин.
Голландиялик моҳир тўпурар Клаус ян Хунтелаар ватандошлари Рууд Гуллит ва Деннис Бергкамп, италиялик "офсайдда тугъилган” Филиппо Инзагиларнинг ўйинларини мириқиб томоша қилган. Германиялик Бастиан Швайштайгер футбол афсонаси зайниддин зиданга хавас қилган. зиданнинг ўйинларидан завқ олган яна бир футболчиси "Реал”нинг турк-немис футболчиси Месут Ўзилдир. Голландиялик Ван Перси ҳамюрти самолётда учишдан қўрқадиган Деннис Бергкампнинг, унинг ватандоши Жованни ван Бронкхорст эса футбол даҳоси голланд Ёхан Кройф, футбол қироллари Марадона ва Пеленинг ўйинларидан завқ олиб, уларнинг асл ишқибозларига айланишган.
Еврокубоклар тўпурари Раулнинг ўйинларидан сибиқ жамоадошлари Икер Касиляс ва Уесли Снейдерлар ором олишган. Бразилиялик "Олтин тўп” соҳиби Кака собиқ жамоадоши Андрей Шевченконинг ўйинларига тан беради. "Барселона”нинг рамзларидан бири Хави собиқ мураббий Хосеп Гуардиола, "Реал” ва "Барса”да ўйнаган немис Бернд Шустерларни ҳақиқий ишқибози саналган. Украиналик Анатолий Тимошук немис футболи афсонаси Лотар Маттеуснинг, Диего эса Дел Пероларнинг ҳақиқий ихлосмандлари саналишади. Испания терма жамоаси сафида энг кўп гол урган футболчи Давид Виля ватандоши Луис Энрикени, унинг термадаги шериги Фернандо Торрес эса собиқ жамоадоши Киконинг ўйинларига хавас қилишган. Терма жамоалар учун энг кўп гол уриш бобида рекордчи эронлик футбол афсонаси Али Даи Собиқ Иттифоқнинг энг кучли дарвозабонларидан бири Ринат Дасаевнинг ўйинларига хавас қилгани балки сизни бироз ажаблантирар. Аммо бу айни ҳақиқат.
"Милан” клубининг тимсоли Паоло Малдини ҳам сизни бироз ажаблантириши мумкин. Сабаби, у болалигида "Милан”нинг ашаддий рақиби саналадиган "Ювентус” футболчилари Ж.Бониперти ва Роберто Баттеголарнинг ўйинларига хаваси баланд бўлган. Паолонинг хонасида ана шу футболчиларнинг расмлари осилиб турган.
Юсупов Фурқат,
Нукус шаҳри