Қадрли, Лео! Ушбу хатни сени олтин тўпни қўлга киритганинг билан табриклаш учун ёзяпман. Агар юзимга қараган бўлсанг, мен сен учун жуда хурсанд бўлдим. Илтимос сени ўша ернинг ўзида табрикламаганим учун кечир. Бўйим узун бўлишига қарамай, сенинг олдингда одам жуда кўп эди ва мен сенинг олдинга бора олмадим. Кўпчилик сенинг костюминг ва галстугинг ҳақида кулгу аралаш ҳазил қилишди, лекин мен бу стилингни ўзгартирмаслигингни хохлардим. Бу йил мен учун яхши ўтди. Тахминимча, сен учун ҳам. Тўғри инсонлар жамоавий ютуқлар шахсий натижалардан устунлигини билишади. Мен жамоамга Ла Лигада ғалаба қозониш учун ёрдам бердим, сен эса «Cора del Rey»ни қўлга киритдинг. Сен тўртинчи марта олтин тўпни қўлга киритдинг, бу рекорд. Менимча хурсанд бўлсанг керак. Англиянинг машҳур шарҳловчиларидан бири "нди Грей айтиб ўтдики, Стокда, совуқ ҳавода ҳам ўйнай олармишсан. Сен ютуқларингни фақат битта жамоа билан қўлга киритдинг мен эса премьер лигада ҳам, Ла Лигада ҳам ғолиб бўлдим. Лекин жуда кам футболчининг жисмоний имкониятлари икки хил муҳитда ўйнаш учун имкон беради. Инсонлар бизни доим солиштириб келишади. Лекин бу ҳақиқий солиштириш эмас. Иккимизнинг номимиз ҳам икки буюк америкаликларнинг номидан олинган. Менинг исмим талантли актёр ва президент Роланд Рейгандан олинган, сенинг исмингни эса Лионел Ричга бағишлаб қўйилган. Мен 2010 йилда фарзандли бўлдим, сен эса бу учун 2012 йилгача кутдинг. Менинг бўйим баланд ва табиатан кучлиман, сен эса бироз ўсишинг керак. Мен смокинг кияман, сенинг услубинг эса бошқача. Шунинг учун бизни солиштиришлари ноўрин. Хуллас сени табриклайман. Лекин шуни унитмагинки, сен нечта олтин тўп олган бўлсанг ҳам, мен уни биринчи бўлиб олганман. Ҳурмат билан Криштиану Роналду. Ҳа айтганча бу хатни инглизча ёзганим учун узр. Мен иккита тилда гаплаш оламан, сен эса фақат испанчани биласан. Балки хатни ўқишда сенга Пике ёрдамлашар. Манба: www.stadion.uz. |