Главная » 2009»Октябрь»25 » ФИФА футболчиларнинг ёшини аниқлаш учун тиббий тест жорий қилди
02:29
ФИФА футболчиларнинг ёшини аниқлаш учун тиббий тест жорий қилди
ФИФА расмий сайтининг хабар беришича, Нигерияда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашадиган футболчилар ўйинчининг ҳақиқий ёшини аниқлашга ёрдам берадиган тиббий тестлардан ўтказилади. Бу ёш футболчиларнинг ҳужжатларида уларнинг ёшларини ўзгартириб кўрсатишга қарши чора сифатида кўрилмоқда.
17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги навбатдаги Жаҳон чемпионати шу йилнинг 24 октябрь-15 ноябрь куни Нигерияда бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада қатнашувчи футболчиларнинг билаклари магнитли-резонанс томография (МРТ)дан ўтказилади ва унинг ёрдамида футболчи ҳақиқатан ҳам 17 ёшдами ёки ундан катталигини 99 фоизга аниқлаш мумкин бўлади.
2003, 2005 2007 йилги жаҳон чемпионатлари вақтида ҳам тиббиёт ҳодимлари футболчиларнинг билаклари МРТси орқали ёшни аниқлашган, аммо 99 фоизга аниқлай оладиган метод фақат 2009 йилда ихтиро қилинди. Ўтган йилларнинг таҳлилларига эътибор қаратиладиган бўлса, ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатларида қатнашган ўйинчиларнинг тахминан 35 фоизи аслида 17 ёшдан катта бўлган.
Тест натижаларига кўра ёши 17дан катталиги аниқланган футболчиларга, уларнинг терма жамоаларига нисбатан қандай жазо чоралари кўрилиши ҳақида, ҳозирча, хабар қилинмаяпти.