ФИФА 33 та хитойликни бир умрга футболдан четлатди
Бугун ФИФА ташкилотининг Тартиб-интизом қўмитаси 58та хитойлик футболчи ва унга алоқадор инсонларга нисбатан қарор қабул қилди.
Ушбу шахслар келишилган учрашувларда иштирок этганлари боис, жазоланишади.
Улардан 25 таси бешлик дисквалификацияни олишса, қолган 33 киши бир умр футболдан четлатилди. Мазкур шахслар 1990 ва 2000 йиллар давомида келишилган ўйинларда иштирок этишган.