Ўғилчаси шўх экан.
Ундан зарар кўрмаган,
Бирон куни йўқ экан. Қозондаги таомин,
Тепиб қочиб кетаркан.
Мешидаги сувини,
Сепиб қочиб кетаркан. Қарғар экан боласин,
Қилолмасдан эпини,
Қирқиб қочганида кир
Ёядиган ипини "Ҳой, ипимни қирқмагин,
Қалбинга илм тўлгур.
Ҳой, мешимни тешмагил,
Каъбага имом бўлгур! Сичқон думин кесмагин,
Беозор бўл, тўғри юр.
Ғариб йўлин тўсмагил,
Каъбага имом бўлгур. " Демас экан: "Жувонмарг"
"Ҳароми", "Мараз", "Ўлгур",
Битта экан қарғиши:
"Каъбага имом бўлгур!" Ният кетди, вақт ўтди,
Мисли ел ё шабада,
Шу онанинг, шу ўғли
Имом бўлди Каъбага.
не шоҳу султонлар,
Орқасидан туриб ғоз.
Унга иқтидо қилиб,
Ўқир эдилар намоз. Дуо-ла шум боладан,
Чиқди бир хуш нафасли
Олим, ҳофизи Қуръон -
Абдураҳмон Судайсий. Назоратда инсоннинг,
Ҳар сўз, ҳар бир нафаси,
Ибрат бўлсин бизга бу
Aллоҳнинг мўъжизаси. Комил инсон кўрдингми,
Марҳабо, билки улар -
Ота-она, элидан
Дуо олган болалар.